06.05.1998 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва
Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги оммавий ахборот воситалари мухбирларининг ва Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги мухбирларининг мақоми тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёти тўғрисидаги ахборот кенг ва эркин тарқатилиши учун шароитлар барпо этишнинг зарурлигидан келиб чиқиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
журналистлар ва оммавий ахборот воситаларининг бошқа ходимлари касб фаолиятларини амалга оширишлари учун ҳуқуқий ҳимоя ва энг яхши шароитларни таъминлашнинг зарурлигини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1948 йилда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумий декларацияси ва 1966 йилда қабул қилинган Фуқаро ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт қоидаларига риоя қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1975 йилда қабул қилинган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича Якунловчи актнинг ва ЕХҲТнинг ахборот соҳаси ва гуманитар соҳадаги ҳамкорликка тегишли кейинги ҳужжатлари қоидаларининг бажарилишига кўмаклашишни истаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кенг ахборот алмашувига кўмаклашишни ва кўрсатилган ўзаро ҳаракат қилиш соҳасида битимлар тузиш заруриятини кўзда тутадиган 1991 йилда қабул қилинган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигини тузиш тўғрисидаги битимнинг 4-моддасига, МДҲ доирасида ва икки томонлама асосда эришилган бошқа аҳдлашувларга мувофиқ ҳаракат қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим мақсадларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) «хорижий мухбирлар» атамаси Ўзбекистон Республикасида қайд қилинган, Россия Федерациясида аккредитация қилинадиган оммавий ахборот воситалари (агентликлар, газеталар, журналлар, бошқа даврий босма нашрлар, нашриётлар, радио, телевидение) мухбирларини ва Россия Федерациясида қайд қилинган, Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинадиган оммавий ахборот воситаларининг мухбирларини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) «аккредитация давлати» атамаси «хорижий мухбир» аккредитация қилинган давлатни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хорижий мухбирлар сифатида аккредитация давлатининг фуқаролари, шунингдек учинчи давлат фуқаролари аккредитация қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация давлатидаги хорижий мухбирларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва масъулияти халқаро ҳуқуқнинг умум тан олинган нормалари, аккредитация давлати қонунлари ва ушбу Битим қоидалари билан аниқланади ва тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ваколатли орган ва ташкилотлар орқали миллий қонунлар доирасида хорижий мухбирлар аккредитация давлатининг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёти тўғрисида объектив ахборот олишларига ва тарқатишларига, умум тан олинган журналистик этикани ҳурмат қилишларига ҳар томонлама кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ваколатли орган ва ташкилотлар орқали миллий қонунлар доирасида хорижий мухбирлар учун улар ўз касб мажбуриятларини амалга оширишларида ахборотнинг расмий манбаларидан эркин фойдаланишларини, шунингдек хорижий мухбирларнинг ахборот манбаси махфийлиги ҳуқуқига риоя қилишни таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ваколатли орган ва ташкилотлар орқали ўз мамлакатларида матбуот марказларининг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатишига кўмаклашадилар, шунингдек миллий матбуот учун расмий матбуот конференциялари ва бошқа шу каби тадбирлар хорижий мухбирлар учун очиқ бўлишини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация давлати миллий қонунлари талабларини инобатга олган ҳолда хорижий мухбирларга ўзаро асосда мос равишда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳудудида қонунга зид келмайдиган эркин кўчиш ва ҳаракат қилиш ҳуқуқи берилади, бориб кўриш учун махсус тартиб ўрнатилган район ва объектлар бундан истисно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ваколатли орган ва ташкилотлар орқали хорижий мухбирларнинг ўз материаллари, радио-, видео- ва теле- ахборотларини ҳеч қандай цензурасиз эркин ўтказиш ҳуқуқларига риоя қилишни таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мухбир аккредитация қилинмаган ҳолда оммавий ахборот воситаларида унга аккредитация қилинган мухбир сифатида таяниш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ваколатли орган ва ташкилотлар орқали мурожаатнома олинган кундан бошлаб икки ойдан ошмайдиган муддатда хорижий оммавий ахборот воситаларининг мухбирлик пунктларини очиш ва хорижий мухбирларни аккредитация қилиш тўғрисидаги қарорларни қабул қилишни таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий мухбирларни аккредитация қилиш ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг мухбирлик пунктларини очиш тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш аккредитация қилувчи давлатнинг ваколатли органлари томонидан халқаро ҳуқуқ нормаларига ва улардан келиб чиқадиган миллий қонунлар нормаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур бўлган ҳолларда Томонлар ваколатли орган ва ташкилотлар орқали доимий аккредитация қилинган хорижий мухбирларга мухбирлик пунктларини жойлаштириш учун бинолар ажратишда кўмаклашадилар, шунингдек кутилмаган ҳолларда (табиий офат, бахтсиз ҳодиса ва шунга ўхшаш ҳолларда) моддий ёрдам кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турар жой билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича эса хорижий мухбирлар ва уларнинг оилалари ўзлари, ёки ўзларининг вакиллари орқали ушбу муаммоларни ҳал этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг тегишли орган ва ташкилотлари хорижий мухбирларга нисбатан чеклаш тадбирларини қабул қилишдан ўзларини тиядилар, улар томонидан аккредитация давлатининг қонунлари ва ушбу Битим қоидаларини бузиш ҳоллари бундан истисно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ушбу Битим бажарилишининг боришини даврий равишда кўриб чиқадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг талқин қилиниши ва қўлланилиши билан боғлиқ бўлган масалалар Томонларнинг ваколатли органлари тарафидан музокаралар ва маслаҳатлашишлар йўли билан ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим у имзоланган санадан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим беш йиллик муддатга тузилди ва Томонлардан бири унинг амал қилишини тўхтатиш нияти тўғрисида тегишли муддат туташидан камида олти ой илгари бошқа Томонга ёзма равишда хабарнома юбормагунича, у ҳар гал кейинги беш йиллик даврларга ўз-ўзидан узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Москва шаҳрида 1998 йил 6 майда икки нусхада, ҳар бири ўзбек ва рус тилларида тузилди, иккала матн бир хил кучга эга.

(имзолар)