18.11.1997 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Жумҳурияти Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Уларнинг божхона органларининг ўзаро кўмаклашиши бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Жумҳурияти Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона қонунларининг бузилиши улар мамлакатларининг иқтисодий, молиявий ва тижорат манфаатларига зиён келтиришини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона божлари, солиқ ва бошқа тўловларнинг аниқ белгиланишини таъминлаш муҳим эканлигини тушуниб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона қонунларини қўллаш ва уларга риоя қилиш соҳаларида халқаро ҳамкорлик зарурлигини тан олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона қонунлари бузилишини бартараф этишга қаратилган ҳаракатлар ушбу божхона органларининг яқин ҳамкорлиги натижасида янада самаралироқ бўлишига ишониб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1953 йил 5 декабрдаги Ўзаро маъмурий кўмаклашиш бўйича Божхона ҳамкорлиги кенгаши (Бутунжаҳон божхона ташкилоти) тавсияларини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим мақсадлари учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Божхона қонунлари» атамаси товарларни импорт, экспорт, транзит қилиш ва барча божхона процедураларини амалда қўллаш, жумладан тақиқлаш, чеклаш ва назорат қилишга нисбатан Томонларнинг божхона органлари амал қиладиган қонунлар, қонун кучидаги ва бошқа норматив ҳужжатларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Божхона ҳуқуқларини бузиш» атамаси ҳар қандай қоидабузарлик ёки божхона қонунларини бузишга уринишни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Божхона божлари ва солиқлари» атамаси божхона божлари ва кўрсатилган хизматларнинг тахминий қийматига қадар чекланган йиғимлардан ташқари, товарларни импорт ёки экспорт қилишда ёхуд улар муносабати билан ундириладиган бошқа барча бож, солиқ ва йиғимларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Божхона органи» атамаси Ўзбекистон Республикаси учун Давлат божхона қўмитасини, Туркия Жумҳурияти учун Бош вазир ҳузуридаги Божхона кичик котибиятини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Битим қўлланиладиган соҳа
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим доирасидаги кўмаклашишлар, иккала Томоннинг миллий қонунларига мувофиқ божхона органларининг ваколатлари ва мавжуд маблағлари доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонларнинг божхона органлари ушбу Битим қоидаларига мувофиқ божхона қоидалари бузилишининг олдини олиш, текшириш ва уларга қарши курашда ҳамкорлик қиладилар ва бир-бирларига кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Кўмаклашиш соҳаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Томон божхона органининг сўровига биноан бошқа Томоннинг божхона органи божхона қонунларига риоя қилишни таъминлашда ёрдам бериши мумкин бўлган барча мавжуд ахборотни тақдим этади, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) божхона божлари ва солиқларининг тўғри ҳисобланишини таъминлашда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) божхона мақсадлари учун товарлар қийматини аниқ белгилашда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) товарларнинг тариф классификациясини ва тайёрланган жойини аниқлашда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим доирасидаги кўмаклашиш қуйидагиларга тегишли бўлган ахборотни ўз ичига олади, лекин у билан чекланиб қолмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) божхона ҳуқуқини бузишнинг олдини олишда фойда келтириши мумкин бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳаракатлари, хусусан божхона ҳуқуқини бузишга қарши курашнинг махсус усуллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) божхона қоидаларини бузишни содир этишнинг янги усуллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) янги техника воситалари ва божхона ҳуқуқини бузишларга қарши янги усулларни муваффақиятли қўллаш натижасида тўпланган тажриба ва ютуқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) техника ҳамда йўловчи ва юкларни расмийлаштиришнинг янги усуллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Назоратни амалга оширишдаги кўмаклашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Томон божхона органининг сўровига биноан бошқа Томоннинг божхона органи шу божхона органига қуйидаги масалаларга оид маълумотларни беради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) сўраётган Томон божхона органига божхона юк баённомаси билан бирга тақдим этилган расмий ҳужжатларнинг аслига тўғрилиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бошқа Томон ҳудудидан сўраётган Томон ҳудудига олиб кирилган товар қонуний экспортга тегишлилиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) сўраётган Томон ҳудудидан сўралаётган Томон ҳудудига олиб чиқилган товар қонуний импортга тегишлилиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай маълумотда товарларни тўлиқ божхона расмийлаштирувидан ўтказиш учун фойдаланилган божхона процедуралари кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Маълумотнинг махфийлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим доирасидаги юбориладиган ёки олинадиган ҳар қандай маълумот, ҳужжат ёки бошқа хабарларга махфийлик режими берилади ҳамда улардан фақат ушбу Битимда кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш мумкин. Уларга қабул қилаётган мамлакатда унинг ҳудудида олинган бу турдаги маълумот, ҳужжат ва хабарларга нисбатан қўлланадиган ҳимоя ва расмий махфийлик воситалари берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай маълумот ва ҳужжатларни фақат суриштирув, маъмурий ва судлов ишларини олиб боришда ишлатиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўраётган Томон ушбу Битим доирасида олинган ашёвий далиллар ёки маълумотдан сўровда кўрсатилгандан ташқари мақсадларда сўралаётган Томон билан олдиндан келишмай туриб фойдаланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Кўмаклашишни рад этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар сўралаётган Томон ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўровни бажариш суверенитетга, хавфсизликка ва бошқа муҳим миллий манфаатларга ёки унинг миллий қонунларига зид келади деб ҳисобласа, кўмаклашишни рад этиши ёки бундай ёрдамни муайян шароит ёхуд талабларга риоя қилинган тақдирда кўрсатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар кўмаклашиш ҳақидаги сўров рад қилинган бўлса, сўраётган божхона органига кечиктирмасдан қабул қилинган қарор ва рад жавобининг сабаблари ҳақида ёзма равишда хабар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўралаётган божхона органи томонидан олиб борилаётган тергов, жазолаш ишларига ёки суд жараёнига тўсқинлик қилмаслик мақсадида кўмаклашиш кейинга қолдирилиши мумкин. Бундай ҳолларда сўралаётган Томон сўраётган Томон билан бундай кўмаклашиш сўралаётган Томон маълум шартлар қўйганида кўрсатилиши мумкинлигини аниқлаш учун маслаҳатлашиш ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар сўраётган Томон божхона органининг ўзи сўралаётган Томон божхона органидан шунга ўхшаш сўров олгани тақдирда ёрдам кўрсата олмаса, у ўз сўровида ушбу ҳолга эътиборни қаратмоғи лозим. Бундай сўровни қондириш сўралаётган Томон божхона органи ихтиёрига ҳавола этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Сўровларни етказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кўмаклашиш ҳақидаги сўровларнинг шакли ва мазмуни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) сўровлар ушбу Битимга мувофиқ ёзма равишда юборилади. Бундай сўровларни ижро этиш учун керак бўлган ҳужжатлар илова қилинади. Зарурат юзасидан, зудлик билан ҳаракат қилиш лозим бўлган ҳолларда, оғзаки сўров қабул қилиниши мумкин, бироқ у қисқа муддатда ёзма равишда тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) сўровлар ёзма равишда инглиз тилида бўлиши керак. Бундай сўровларга илова қилинган барча ҳужжатлар зарур ҳолларда инглиз тилига таржима қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) ушбу модданинг биринчи бандида кўзда тутилган сўровлар қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1) сўров юбораётган орган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2) ҳаракат таснифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3) сўров мавзуси ва сабаби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(4) кўрилаётган ишга жалб қилинган томонларнинг номлари ва манзилгоҳлари, агар маълум бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(5) кўрилаётган ишнинг қисқа тавсифи ва унга дахлдор ҳуқуқий нормалар; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(6) сўралаётган ёрдам билан унга нисбатан сўралаётган иш ўртасидаги алоқа.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Алоқа йўллари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Кўмаклашиш тегишли божхона органлари ўртасидаги бевосита алоқа ёрдамида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Сўралаётган Томоннинг божхона органи сўровни бажара оладиган ташкилот бўлмаса, у тегишли маслаҳатлашишлардан сўнг сўровни амалдаги қонунларга мувофиқ ўз ваколати доирасида бажара оладиган ташкилотга зудлик билан етказади ёки сўраётган Томонга бундай сўровни ижро этиш учун зарур бўлган тегишли процедура ҳақида маълумот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонларнинг божхона органлари ушбу Битим мақсадларини кўзлаб бундай алоқани амалга ошириш учун масъул бўлган ходимларни тайинлайдилар ва ушбу ходимларнинг исми, лавозимлари, телефон ва факс рақамлари рўйхати билан алмашадилар. Улар ўз тергов бўлинмалари ўртасида бевосита алоқа ўрнатишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Сўровларнинг бажарилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўралаётган божхона органи миллий қонунларга мувофиқ, сўровни мақбул муддатларда ижро этиш юзасидан оқилона чора-тадбирлар кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Исталган Томоннинг божхона органи бошқа Томон божхона органининг сўровига биноан ҳар қандай керакли сўровларни бажаради, жумладан зарур ҳолларда гувоҳ ва экспертлар ёки божхона ҳуқуқини бузишни содир этишда гумон қилинаётган шахсларни сўровдан ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ишлар, ҳужжатлар ва гувоҳлар/экспертлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонларнинг божхона органлари сўров бўйича товарларни ташишга оид ҳамда уларнинг қиймати, миқдори, ишланган ва юборилаётган жойини кўрсатувчи ҳужжатларни тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Нусхалар етарли бўлмаган ҳолдагина ишлар, ҳужжатлар ва бошқа материалларнинг асл нусхалари сўралади. Махсус сўров бўйича бундай ишлар, ҳужжатлар ва бошқа материалларнинг нусхалари тегишлича тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Юборилган ишлар, ҳужжатлар ва бошқа материалларнинг асл нусхалари энг қисқа вақт ичида қайтарилиши лозим. Сўров бўйича судга тақдим қилиш учун ёки шунга ўхшаш мақсадлар учун зарур бўлган асл нусхалар зудлик билан қайтариб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бир Томон божхона органининг сўровига биноан бошқа Томоннинг божхона органи ўз ихтиёрича, ходимларнинг розилиги билан уларга бошқа Томон ҳудудида маъмурий ёки жиноий ишларни олиб боришда гувоҳ ва/ёки эксперт сифатида қатнашишга рухсат беради ҳамда уларни ижро қилиш муҳим аҳамиятга эга деб қараладиган ишлар, ҳужжатлар ва бошқа материалларнинг асл нусхаларини тақдим этади. Бундай сўровда судлов ишларини юргизиш вақти, жойи ва тури, шунингдек ходимларнинг ким сифатида қатнашишлари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Сарф-харажатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар, ушбу Битим шартларини бажариш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш ҳақидаги барча талаблардан воз кечадилар, гувоҳларни йўллаш, давлат хизматчилари бўлмаган эксперт ва таржимонларга бериладиган тўлов бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар сўровни бажариш катта харажатлар билан боғлиқ бўлса, Томонлар ушбу сўровни ижро этиш шартларини белгилаб олиш, шунингдек харажатларнинг қай йўсинда қопланиши тўғрисида маслаҳатлашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Кўмаклашишнинг алоҳида ҳолатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий қонунларга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Томон божхона органи бошқа Томон божхона органининг сўровига биноан ўз имкониятлари доирасида қуйидаги махсус кузатувларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) сўраётган Томон ҳудудида божхона ҳуқуқини бузишни содир этиш учун фойдаланишда гумон қилинаётган транспорт воситаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) сўраётган Томон мамлакатига жўнатилаётган, у ноқонуний савдо предмети деб аниқлаган товарларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) ҳуқуқни бузишни содир этишда маълум бўлган ёки гумон қилинаётган муайян шахсларни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонларнинг божхона органлари бошқа Томон ҳудудида ҳуқуқни бузишларга олиб келиши мумкин бўлган фаолият ҳақидаги барча мавжуд маълумотларни бир-бирларига тақдим этадилар. Бошқа Томоннинг иқтисодиётига, инсонлар саломатлигига, жамият хавфсизлигига ва ҳаётий муҳим манфаатларига сезиларли зиён етказилиши аён бўлган ҳолларда бундай маълумот сўровсиз юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар уларнинг божхона органлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ушбу Битимдан келиб чиқадиган масалаларни ҳал қилиш мақсадида тўғридан-тўғри алоқа ўрнатадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) маслаҳатлашишлар ўтказилгач, ушбу Битимни ижро этиш учун ҳар қандай маъмурий кўрсатмалар ишлаб чиқишлари мумкин деб аҳдлашиб олдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Битимнинг кучга кириши ва амал қилишининг тўхтатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим Томонлар унинг кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат процедураларини бажарганликлари ҳақидаги охирги билдириш хати дипломатик йўллар орқали олинган санадан бошлаб 30 кун ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим Томонларнинг ўзаро ёзма равишдаги келишувларига мувофиқ ўзгартирилиши ва тўлдирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битим ноаниқ давр мобайнида ўз кучини сақлайди. У Томонлардан бири бошқа Томонни дипломатик йўллари орқали ушбу Битимнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги ўз нияти тўғрисида ёзма равишда хабардор қилган санадан уч ой ўтгач амал қилишини тўхтатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим амал қилиши тўхтатилган вақтгача тугалланмаган ишлар унинг қоидаларига мувофиқ охирига етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Анқара шаҳрида 1997 йил 18 ноябрда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, турк ва инглиз тилларида тузилди, барча матнлар бир хил кучга эга. Ушбу Битимни талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолда, инглиз тилидаги матн устувор кучга эга бўлади.

(имзолар)