Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАДАГИ ОМОНАТЛАРИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Республика валюта бозорининг бундан буён ҳам эркинлашувини таъминлаш, фуқароларнинг валюта омонатларини очишга бўлган манфаатдорлигини ошириш, банк хизматларининг халқаро амалиёт талабларига мос замонавий турларини ривожлантириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 12 октябрдаги ПФ-4148-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июлдаги ПФ-6021-сон Фармонига асосан 2020 йил 1 августдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Республиканинг тижорат банкларига:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июлдаги ПФ-6021-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон — 2020 йил 1 августдан кучга киради)
омонатчиларга эркин муомаладаги валюта омонатларини сақлаш ва уларни ҳеч бир шартсиз қайтариб бериш ҳамда омонат ҳисобидаги валютага қўшиладиган фоизларни тўлаш бўйича тегишли кафолатлар бериш;
жисмоний шахсларнинг эркин муомаладаги валютадаги омонатлари бўйича ўзаро фойдали шартлардаги фоиз ставкаларининг янги, ошиб борадиган шкалаларини жорий этиш;
амалдаги қонунчиликка биноан, шахсий омонатлар, улар бўйича амалга ошириладиган операциялар банкда сир сақланишига қатъий риоя қилинишини таъминлаш;
эркин муомаладаги валютада омонатлар очишнинг қулайлиги ва фойдали эканлигини аҳолига етказиш мақсадида зарур тушунтириш ишлари ва реклама тадбирларини ўтказишни ташкил этиш тавсия қилинсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қонунда белгиланган тартибда резидент ва норезидентларнинг омонатлари ҳамда бу омонатлар бўйича ўтказилган операциялар хусусида омонат сирининг очилишига олиб келадиган ғайриқонуний ахборот олишга уринишларнинг олдини олсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси бир ой муддат ичида амалдаги идоравий-меъёрий ҳужжатлар ва йўриқномаларни мазкур Фармон талабларига мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 23 сентябрь,
ПФ-2079-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 193-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон)