Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 22 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1834-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 1-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 3 майдаги 11/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1834, 2008 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 276-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси в. в. б. У. МУСТАФОЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 26 апрель,
9/4-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 26 апрелдаги 9/4-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 5-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«бош китоб — ҳисобварақлар режасидаги иккинчи тартибли ҳисобварақлар рўйхати;».
2. 31-банднинг «а» кичик банди қуйидаги сўзлар билан тўлдирилсин:
«(микрофирмалар учун бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахснинг имзо намунасини тақдим этиш талаб этилмайди)».
3. 46-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«46. Муддатида тўланмаган пул ҳисоб-китоб ҳужжатларини (2-картотекага кирим қилинган тўлов талабномалари, тўлов топшириқномалари ва инкассо топшириқномалари) қисман тўлаш учун дастурий равишда тузилган мемориал ордерларнинг «Тўлов мақсади» графасида ҳисоб-китоб ҳужжатининг рақами, санаси ва дастлабки суммаси кўрсатилиши шарт.».
4. 156-банддан «уларни» деган сўз чиқариб ташлансин.
5. Йўриқноманинг 1-иловаси 7-бандидан «, кредит уюшмалари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 21-сон, 276-модда)