Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари Давлат қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг
Қарори
Почта тўловининг давлат белгилари давлат коллекцияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 20 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2077-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 октябрдаги ПФ-4475-сон «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355-сон «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 52-сон, 589-модда)га мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2010 йил 13 январдаги 10-8/125, 1-ҚҚ-сон қарори (рўйхат рақами 2077, 2010 йил 4 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 5-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Почта тўловининг давлат белгилари давлат коллекцияси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси Х. МИРЗАХИДОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 23 апрель,
20-мҳ-сон
Маданият ва спорт ишлари вазири М. ХОДЖИМАТОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 23 апрель,
11-ҚҚ-сон
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Маданият ва спорт ишлари вазирлиги 2013 йил 23 апрелдаги 20-мҳ,11-ҚҚ-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Почта тўловининг давлат белгилари давлат коллекцияси тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2 ва 10-бандлардаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 3, 11, 14 ва 16-бандлардаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. Ушбу ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти билан келишилган.
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А. АБДУХАКИМОВ
2013 йил 18 апрель
«Ўзбекистон почтаси» ОАЖ бош директори Р. ҚОСИМОВ
2013 йил 18 апрель
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 21-сон, 272-модда)