Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Жиззах» махсус индустриал зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жиззах» махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида» 2013 йил 18 мартдаги ПФ-4516-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Қуйидагилар:
«Жиззах» махсус индустриал зонаси тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 декабрдаги 418-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 12-модда)
«Жиззах» махсус индустриал зонаси дирекциясининг Устави 3-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва «Жиззах» махсус индустриал зонаси қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Бошқарув ходимлари сони 5 нафар ва 5-иловага мувофиқ тузилмага эга бўлган «Жиззах» махсус индустриал зонаси дирекцияси» (кейинги ўринларда «Жиззах» МИЗ дирекцияси деб аталади) давлат унитар корхонаси ташкил этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Жиззах» МИЗнинг Маъмурий кенгашига «Жиззах» МИЗ ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар сони кўпайишига қараб «Жиззах» МИЗ дирекцияси тузилмасига ва ходимлари сонига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилансинки, «Жиззах» МИЗ дирекцияси:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан таъсис этилади;
«Жиззах» МИЗ бюджети маблағлари ҳисобига таъминланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Жиззах» МИЗ Маъмурий кенгаши томонидан қабул қилинган қарорларга мувофиқ «Жиззах» МИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
инвесторлар билан «Жиззах» МИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисида битимлар, «Жиззах» МИЗ Маъмурий кенгашининг қарорларига мувофиқ давлат мулкини нолга тенг харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида «Жиззах» МИЗ қатнашчилари билан шартномалар тузади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўз зиммасига қабул қилинган мажбуриятларнинг инвесторлар томонидан зарур тарзда бажарилишини назорат қилади, кейинчалик унинг натижаларини «Жиззах» МИЗ Маъмурий кенгашига тақдим этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Жиззах» МИЗ фаолиятини тезкор бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2013-2014 йиллар даврида «Жиззах» МИЗ дирекцияси таъминоти учун, кейинги йилларда унинг ўзини ўзи молиялаштиришга ўтиши шарти билан, асосланган ҳисоб-китоблар бўйича Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан маблағлар ажратсин.
5. «Жиззах» МИЗ дирекцияси қуйидаги манзилга жойлаштирилсин: Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Ш. Рашидов шоҳ кўчаси, 63-уй.
Жиззах вилояти ҳокимлиги «Жиззах» МИЗ дирекциясини кўрсатилган манзил бўйича хизмат хоналари билан бепул таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 15 май,
130-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 майдаги 130-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
«Жиззах» махсус индустриал зонаси тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Жиззах» махсус индустриал зонаси фаолият кўрсатишининг ҳуқуқий асосларини белгилайди.
2. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
«Жиззах» махсус индустриал зонаси (кейинги ўринларда «Жиззах» МИЗ деб аталади) — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Жиззах» махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида» 2013 йил 18 мартдаги ПФ-4516-сон Фармонига 1-иловага мувофиқ ва «Жиззах» МИЗ Маъмурий кенгашининг қарорларига биноан чегаралар билан Ўзбекистон Республикаси Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳудудининг бир қисми;
«Жиззах» МИЗнинг Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) — Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан «Жиззах» МИЗ фаолиятини мувофиқлаштириш ва давлат томонидан бошқариш функциясини амалга оширадиган, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари вакилларидан тузиладиган коллегиал орган;
«Жиззах» МИЗ дирекцияси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) — «Жиззах» МИЗ фаолиятини тезкор бошқариш учун ташкил этиладиган давлат унитар корхонаси шаклидаги юридик шахс;
инвестор — белгиланган тартибда танловдан ўтган ҳамда «Жиззах» МИЗ ҳудудида инвестициялашни амалга оширадиган инвестиция фаолияти субъекти;
«Жиззах» МИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда инвестициялаш тўғрисидаги битим деб аталади) — Дирекция билан инвестор (инвесторлар) ўртасида тузиладиган, уларнинг ҳуқуқлари, мажбурияти ва жавобгарлигини белгилайдиган битим;
«Жиззах» МИЗ хўжалик фаолияти қатнашчиси (кейинги ўринларда «Жиззах» МИЗ қатнашчиси деб аталади) — белгиланган тартибда «Жиззах» МИЗ ҳудудида рўйхатдан ўтказилган ва Дирекция томонидан «Жиззах» МИЗ қатнашчилари реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъект;
ер участкасидан фойдаланиш тўғрисидаги шартнома — Жиззах ва (ёки) Сирдарё вилояти ҳокимликлари билан «Жиззах» МИЗ қатнашчиси ўртасида тузиладиган «Жиззах» МИЗ ҳудудида ер участкасидан муддатли фойдаланиш тўғрисидаги шартнома;
«Жиззах» МИЗ ҳудудидаги фаолият — «Жиззах» МИЗ қатнашчисининг «Жиззах» МИЗ ҳудуди доирасида инвестициялаш тўғрисидаги битимда назарда тутилган товарлар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлаш, шунингдек уларни сотиш бўйича хўжалик фаолияти.
3. «Жиззах» МИЗ ҳудудида давлат органларининг фаолияти ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг қўлланилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жиззах» махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида» 2013 йил 18 мартдаги ПФ-4516-сон Фармонида ва уни ижро этиш мақсадида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, инвестициялаш тўғрисидаги халқаро шартномалар ва битимларда, шунингдек ушбу Низомда назарда тутилган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
4. «Жиззах» МИЗ ҳудудида архитектура ва шаҳарсозлик фаолияти қуришнинг дастлабки режасига ёки «Жиззах» МИЗни ривожлантириш бош режасига мувофиқ амалга оширилади. Лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишилади.
5. «Жиззах» МИЗ ҳудудидаги ер участкалари тўғридан-тўғри Жиззах ва Сирдарё вилояти ҳокимликларининг тасарруфида бўлади ва улар томонидан қатнашчиларга Маъмурий кенгашнинг қарорига кўра, белгиланган тартибда берилади.
6. «Жиззах» МИЗнинг фаолият кўрсатиш муддати 30 йилни ташкил этади. Ушбу муддат Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан узайтирилиши мумкин.
II. «Жиззах» МИЗнинг асосий вазифалари
7. Қуйидагилар «Жиззах» махсус индустриал зонасининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:
ички ва жаҳон бозорларида рақобатбардошли бўлган, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича замонавий, юқори технологияли инновацион ишлаб чиқаришларни барпо этиш ва уларнинг самарали фаолият юритиши учун инвестициялар, энг аввало, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш;
махсус индустриал зонага кирувчи минтақанинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш, минерал-хом ашё ресурсларини ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсини янада чуқур қайта ишлаш бўйича янги ишлаб чиқаришларни барпо этиш;
махсус индустриал зона ва умуман республика ташкилотлари ўртасида мустаҳкам кооперация алоқалари ўрнатиш ҳамда саноат кооперациясини ривожлантириш асосида маҳаллий хом ашё ва материаллар негизида юқори технологияли маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;
«Жиззах» МИЗ ҳудудида транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантиришни ҳамда улардан самарали фойдаланишни таъминлаш.
III. «Жиззах» МИЗнинг бошқариш тузилмаси ва бюджети
8. «Жиззах» МИЗ фаолиятини мувофиқлаштириш ва давлат томонидан тартибга солиш функцияси Маъмурий кенгаш томонидан амалга оширилади.
9. «Жиззах» МИЗ фаолиятини тезкор бошқариш Дирекция томонидан амалга оширилади.
10. Дирекция:
Маъмурий кенгашнинг қабул қилинган қарорларига мувофиқ «Жиззах» МИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказади;
«Жиззах» МИЗнинг Маъмурий кенгаши қарорларига мувофиқ инвесторлар билан «Жиззах» МИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисида битимлар, давлат мулкини нолга тенг харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида «Жиззах» МИЗ қатнашчилари билан шартномалар тузади;
белгиланган тартибда танлаб олинган инвесторлар томонидан ўз зиммаларига қабул қилинган мажбуриятларнинг зарур тарзда бажарилишини тизимли назорат қилади, кейинчалик унинг натижаларини Маъмурий кенгашга тақдим этади;
«Жиззах» МИЗ ҳудудида жойлашган давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектларини ўзига берилган ваколатлар доирасида бошқаради;
экологик ҳолатнинг яхшиланиши устидан назоратни таъминлайди, шунингдек тарихий-маданий бойликларнинг бут сақланиши учун жавобгар бўлади;
«Жиззах» МИЗ фаолиятини тезкор бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга оширади.
11. Дирекция Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, ҳар йили тегишли молиявий йил учун «Жиззах» МИЗнинг мустақил бюджети лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Маъмурий кенгашга тақдим этади.
«Жиззах» МИЗнинг мустақил бюджети:
давлат мулки бўлган ва «Жиззах» МИЗ ҳудудида жойлашган бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан тушумлар;
хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
«Жиззах» МИЗ қатнашчиларининг Маъмурий кенгаш томонидан белгиланадиган миқдорлардаги ажратмалари;
инвестиция дастурида назарда тутилган мақсадли бюджет маблағлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.
12. «Жиззах» МИЗ бюджети маблағларидан:
маблағлари «Жиззах» МИЗ инфратузилмасини ривожлантиришга ва унинг фаолият кўрсатиши самарадорлигини оширишга йўналтириладиган «Жиззах» МИЗни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш;
белгиланган тартибда «Жиззах» МИЗ дирекцияси таъминоти;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жиззах» махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида» 2013 йил 18 мартдаги ПФ-4516-сон Фармонини бажаришга йўналтирилган бошқа вазифалар амалга оширилишини молиялаштириш учун фойдаланилади.
«Жиззах» МИЗни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланади.
13. Дирекциянинг штат жадвали ва харажатлари сметаси Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланади.
IV. «Жиззах» МИЗ ҳудудида хўжалик фаолиятини амалга ошириш
14. Қуйидагилар «Жиззах» МИЗ қатнашчиси мақомини бериш учун хўжалик юритувчи субъектларни танлаб олиш мезонлари ҳисобланади:
замонавий ишлаб чиқаришлар ташкил этиш ёки ишлаб турган корхоналарни чуқур модернизация қилиш, уларни, энг аввало, маҳаллий минерал хом ашё ресурсларини ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсини чуқур қайта ишлаш бўйича юқори технологик асбоб-ускуналар ва технологиялар билан жиҳозлаш;
стратегик табиий хом ашё ресурсларини қазиб олиш ва дастлабки қайта ишлаш корхоналаридан ташқари, фаолият соҳасининг «Жиззах» МИЗнинг асосий вазифаларига мувофиқлиги;
муассисларнинг ўз маблағлари ва улар томонидан Ўзбекистон Республикаси кафолатлари берилмаган жалб этилган кредитлар ҳисобига инвестицияларни амалга ошириш;
«Жиззах» МИЗда импортнинг ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича технологик боғлиқликни босқичма-босқич шакллантириш;
имтиёзлар амал қилиши мобайнида уларнинг қўлланилишидан олинган даромаднинг камида 50 фоизини ташкилотга қайта инвестициялаш бўйича инвесторлар томонидан мажбуриятлар қабул қилиниши.
15. «Жиззах» МИЗ қатнашчисига бериладиган гувоҳнома унинг «Жиззах» МИЗ ҳудудидаги фаолиятига нисбатан унинг алоҳида солиқ режими ва божхона имтиёзларини қўллаш ҳуқуқларининг тасдиғи ҳисобланади.
16. «Жиззах» МИЗ қатнашчисига, у белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилгандан кейин «Жиззах» МИЗ ҳудудидаги фаолиятга тегишли қисми юзасидан инвестициялаш тўғрисидаги тегишли битимда мустаҳкамланган мажбуриятлар юкланади.
«Жиззах» МИЗ қатнашчиси инвестициялаш тўғрисидаги битим бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга беришга ҳақли эмас.
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Жиззах» махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида» 2013 йил 18 мартдаги ПФ-4516-сон Фармонида белгиланган имтиёзлар ва устунликлар фақат Дирекция билан тузиладиган инвестициялаш тўғрисидаги битимда назарда тутилган «Жиззах» МИЗ қатнашчиси фаолияти турларига жорий этилади.
18. «Жиззах» МИЗ қатнашчилари бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар «Жиззах» МИЗ ҳудудида фаолиятни қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириш ҳуқуқига эга.
19. «Жиззах» МИЗ қатнашчилари томонидан Ўзбекистон Республикасида «Жиззах» МИЗ ҳудудидан ташқарида ўз филиалларини ташкил этишга йўл қўйилмайди.
20. «Жиззах» МИЗ қатнашчиси мақомидан маҳрум этишга суд тартибида ёки «Жиззах» МИЗ Маъмурий кенгашининг қарори билан йўл қўйилади.
21. «Жиззах» МИЗ ҳудудидаги фаолият билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларига ва инвестициялаш тўғрисидаги битимларга мувофиқ ҳал этилади.
V. «Жиззах» МИЗнинг махсус солиқ режими ва божхона имтиёзлари
22. Махсус солиқ режими ва божхона имтиёзларининг амал қилиши фақат қатнашчиларнинг «Жиззах» МИЗ ҳудудида амалга ошириладиган фаолиятига татбиқ этилади.
23. Қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар ва устунликларнинг амал қилиш муддати хўжалик юритувчи субъект «Жиззах» МИЗ қатнашчилари реестрига киритилган санадан бошлаб ҳисобланади.
24. «Жиззах» МИЗ қатнашчиларининг Инвестициялаш тўғрисидаги битимда келишилмаган бошқа соҳалардаги фаолиятини тартибга солиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
VI. «Жиззах» МИЗ фаолиятини тўхтатиш
25. «Жиззах» МИЗ фаолияти уни ташкил этишнинг белгиланган муддати тамом бўлгандан кейин тўхтатилиши мумкин.
26. «Жиззах» МИЗ фаолиятининг муддатидан олдин тўхтатилишига Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлиги манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш зарур бўлганда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда йўл қўйилади.
27. «Жиззах» МИЗ фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 декабрдаги 418-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 12-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 майдаги 130-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
«Жиззах» махсус индустриал зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонасининг
Устави
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. Умумий қоидалар
1. «Жиззах» махсус индустриал зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) тезкор бошқарув учун ўзига берилган давлат мулки бўлган мулк базасида давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилган тижорат ташкилоти ҳисобланади, у ўзига биркитилган мулкка нисбатан, қонунда белгиланган доирада, ўз фаолияти мақсадларига, Муассис топшириқларига мувофиқ эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Дирекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек ушбу Уставга амал қилади.
3. Дирекция юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мулкка, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, шу жумладан валюта ҳисоб рақамларига, рамзга, штамплар ва бланкаларга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бошқа реквизитларга эга бўлади.
4. Дирекциянинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи – «Jizzax» maxsus industrial zona Direktsiyasi» Davlat unitar korxonasi;
қисқартирилган номи – «Jizzax» MIZ Direktsiyasi» DUK;
б) рус тилида:
тўлиқ номи – Государственное унитарное предприятие «Дирекция специальной индустриальной зоны «Жиззах»;
қисқартирилган номи – ГУП «Дирекция СИЗ «Жиззах»;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи – «Directorate of special industrial zone «Jizzakh» State Unitary Company;
қисқартирилган номи – «Directorate of SIZ «Jizzakh» SUC.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Дирекциянинг жойлашган жойи (почта манзили): Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Ш. Рашидов шоҳ кўчаси, 63-уй.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Дирекциянинг муассиси (кейинги ўринларда Муассис деб аталади) ҳисобланади.
7. Дирекция ўз номидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ва амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши, низоларни ҳал этишда бошқа органларда вакиллик қилиши мумкин.
8. Дирекция Муассиснинг розилигига кўра тижорат ташкилотларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсларнинг қатнашишига йўл қўйиладиган нотижорат ташкилотларда қатнашчи (акциядор, аъзо) бўлиши мумкин.
9. Дирекция давлат бошқа корхонасининг муассиси бўлиши мумкин эмас.
II. Дирекция фаолиятининг мақсади ва асосий йўналишлари
10. «Жиззах» махсус индустриал зонаси (кейинги ўринларда «Жиззах» МИЗ деб аталади) фаолиятини, шу жумладан «Жиззах» МИЗни ривожлантириш давлат дастурларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини, «Жиззах» МИЗ ҳудудида алоҳида ҳуқуқий режимга риоя этилишини таъминлаш йўли билан тезкор бошқариш, шунингдек «Жиззах» МИЗ ҳудудидаги хўжалик фаолияти қатнашчиларига (кейинги ўринларда «Жиззах» МИЗ қатнашчилари» деб аталади) хизматлар кўрсатишдан ҳамда ушбу Уставда назарда тутилган бошқа ишлар ва хизматларни бажаришдан фойда олиш Дирекция фаолиятининг мақсади ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Қуйидагилар Дирекция фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
«Жиззах» МИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг реестрини юритиш, уларга тегишли гувоҳномалар бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Жиззах» МИЗ ҳудудида «Жиззах» МИЗ қатнашчилари ҳисобланмайдиган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобини юритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
белгиланган тартибда танланган инвесторлар билан «Жиззах» МИЗнинг Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) қарорларига мувофиқ «Жиззах» МИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисида битимлар, «Жиззах» МИЗ қатнашчилари билан фаолият кўрсатмай турган ташкилотларни ва давлат мулки бўлган мол-мулкни нолга тенг харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида шартномалар тузиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
белгиланган тартибда танланган инвесторлар томонидан ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларнинг зарур даражада бажарилишини назорат қилиш, кейинчалик унинг натижаларини Маъмурий кенгашга тақдим этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Жиззах» МИЗ ҳудудида жойлашган давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектларини Дирекцияга берилган ваколатлар доирасида бошқариш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Жиззах» МИЗ қатнашчиларига инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш, ташкилотларни ишга тушириш ва уларнинг фаолияти учун зарур бўлган инфратузилма (электр энергия, газ ва сув таъминоти, канализация, кириш йўллари ва бошқалар) билан таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда кўмаклашиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Жиззах» МИЗ қатнашчиларига, шу жумладан давлат органларида уларнинг манфаатларини ифодалаш йўли билан хизматлар кўрсатиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий кенгаш ваколатларига кирувчи масалалар бўйича унинг мажлисларида кўриб чиқиш учун материаллар тайёрлаш;
«Жиззах» МИЗ фаолиятини тезкор бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ушбу Уставда назарда тутилган тегишли фаолият турининг лицензияланиши зарурлиги белгиланган тақдирда Дирекция фаолиятнинг ушбу турини лицензия олмасдан, тегишли лицензияловчи орган билан тузилган лицензия битими асосида амалга оширишга ҳақлидир.
12. Дирекция Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятнинг бошқа турларини амалга ошириши мумкин.
III. Дирекция фаолиятини бошқариш
13. Дирекция Муассисга ва Маъмурий кенгашга ҳисобот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Муассис қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Дирекция фаолиятининг мақсади ва йўналишларини белгилаш;
Дирекция Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Дирекциянинг ортиқча, фойдаланилмаётган ёхуд белгиланган мақсадда фойдаланилмаётган мулкини олиб қўйиш ва тасарруф этиш;
Дирекцияга берилган мулкдан фойдаланишдан олинган соф фойданинг бир қисмини ёки ҳаммасини олиш;
Дирекция мулки билан амалга оширилган битишувларни ҳаққоний эмас деб эътироф этиш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш;
Дирекцияга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида даъво тақдим этиш;
Дирекцияни қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ва тугатиш балансини тасдиқлаш;
меҳнатга оид қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Дирекция раҳбари билан меҳнат шартномасини муддатидан олдин тўхтатиш;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиш.
15. Маъмурий кенгаш Дирекция фаолиятига раҳбарликни ва назоратни, шунингдек «Жиззах» МИЗнинг мустақил бюджети ҳамда «Жиззах» МИЗни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назоратни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Маъмурий кенгаш ваколатига қуйидагилар киради:
«Жиззах» МИЗни ривожлантириш бўйича Дирекциянинг стратегик вазифаларини ва фаолияти йўналишларини белгилаш ҳамда «Жиззах» МИЗни ривожлантиришнинг тегишли ўрта муддатли ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқишни ташкил этиш;
«Жиззах» МИЗнинг самарали фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган ташкилий-техник тадбирларни тасдиқлаш, шунингдек уларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш;
Дирекциянинг молия-хўжалик фаолиятини ҳар чоракда ўрганишни ташкил этиш;
ҳар чоракда Дирекция фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитиш;
Муассис номидан Дирекция директорини ёллаш тўғрисида меҳнат шартномаси (контракт)ни тузиш ва бекор қилиш;
Дирекциянинг бошқарув аппарати тузилмасини маъқуллаш;
Дирекциянинг штатлар рўйхатини ва харажатлари сметасини тасдиқлаш;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Маъмурий кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун Дирекция фаолиятига тааллуқли ҳужжатларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга. Олинган ҳужжатлардан Маъмурий кенгаш томонидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилади.
18. Дирекциянинг жорий фаолиятига раҳбарликни Маъмурий кенгаш томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Директор амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Директор ижро этувчи орган ҳисобланади.
20. Директор:
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларини бажаришга, Дирекция ходимларининг меҳнат шароитларини муҳофаза қилиш ва яхшилашга, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларга риоя этилишини таъминлашга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқади ва жорий этади;
«Жиззах» МИЗни ривожлантириш дастурлари амалга оширилишини ташкил қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Дирекциянинг асосий фаолиятини такомиллаштиришга, бошқаришнинг энг янги услубларини жорий этишга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш чора-тадбирларини кўради;
Дирекция номидан ишончномасиз ҳаракат қилади, барча ташкилотларда, шу жумладан хорижий ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди;
ходимларни ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномалари (контрактлари) тузади ҳамда уларни ўзгартиради ва тўхтатади;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончномалар беради;
кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирларини кўради;
Дирекциянинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва кўрсатмалар чиқаради;
Дирекциянинг ички иш тартибини ва хўжалик фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлайди;
Дирекция томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя қилинишини ташкил этиш ва назорат қилишни таъминлайди;
Дирекцияга юкланган мақсадлар ва вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа функцияларни амалга оширади.
21. Директор муассис ва Маъмурий кенгаш олдида Дирекция фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда ҳисобот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Директор ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва вазифаларини бажаришда Дирекция манфаатларини кўзлаган ҳолда ҳаракат қилиши лозим ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар, иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши, меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи барча талабларнинг ва уларга тенглаштирилган тўловларнинг қондирилиши, бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ эҳтиёжларга маблағлар ўтказилмаганлиги, Дирекциянинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан, шу жумладан Дирекцияга берилган давлат мол-мулки йўқотилган тақдирда етказилган зарар юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
23. Директор «Жиззах» МИЗнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланадиган мустақил бюджет маблағларининг тасарруф этувчиси ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига «Жиззах» МИЗнинг мустақил бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботни келишиш учун белгиланган тартибда тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Директор ўз зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши, шунингдек Дирекцияга берилган давлат мулкининг сақланиши ва ундан мақсадли фойдаланилиши юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
IV. Дирекциянинг устав фонди
25. Дирекциянинг устав фонди «Жиззах» МИЗ фаолиятини тезкор бошқаришни амалга ошириш учун Муассис томонидан ўзига берилган маблағлар, мулклар ва бошқа активлар йиғиндисидан иборат бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Дирекция устав фондининг миқдори 1,0 млрд сўмни ташкил қилади.
V. Дирекциянинг устав фондини кўпайтириш ва камайтириш тартиби
27. Дирекциянинг устав фондини кўпайтириш ёки камайтириш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, Муассис қарорига биноан амалга оширилади.
VI. Дирекция мулкини тасарруф этиш
28. Муассис томонидан Дирекцияга тезкор бошқарув ҳуқуқи билан биркитилган асосий фондлар ва айланма маблағлар Дирекция мулкини ташкил қилади.
29. Дирекциянинг асосий фондлари ва айланма маблағлари бўлинмайди ва улушлар (ҳиссалар, пайлар) бўйича тақсимланиши мумкин эмас.
30. Маъмурий кенгаш Дирекцияга берилган давлат мулкидан белгиланган мақсадда фойдаланилишини ва унинг сақланишини, шунингдек ўзгага берилишини Муассис номидан назорат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Директор Муассис билан келишган ҳолда Дирекция мулкини қуйидаги ҳолатларда тасарруф этиши мумкин:
асосий воситаларни сотиш, уларни ижарага ёки гаровга бериш;
мулкни бошқа хўжалик жамиятининг устав фондига улуш сифатида киритиш;
бошқа хўжалик жамиятларининг акциялари (улушлари)ни сотиб олиш ва сотиш;
мулкни бошқача тарзда тасарруф этиш.
VII. Даромадларни шакллантириш тартиби
32. Дирекция даромади:
хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат мулки бўлган ва «Жиззах» МИЗ ҳудудида жойлашган бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан тушумларнинг бир қисми;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.
VIII. Захира фондини ва бошқа фондларни шакллантириш тартиби
33. Дирекция ўз тасарруфида қоладиган соф фойда ҳисобига захира фондини, шунингдек бошқа фондларни ташкил этиши мумкин, уларнинг миқдори ва шакллантириш тартиби Муассис томонидан тасдиқланади.
IX. Даромад (фойда)ни тақсимлаш ва зарарларни қоплаш тартиби
34. Дирекцияда қоладиган соф фойда барча солиқлар ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек давлат корхонасининг соф фойдасидан давлат бюджетига Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси томонидан белгиланадиган ажратмалар тўлангандан кейин Дирекция тасарруфида қолади ва ундан Муассис қарорига кўра фойдаланилади.
35. Муассис ўз қарори билан бегона юридик ва жисмоний шахсларга ҳомийлик ёрдами кўрсатишга йўналтириладиган пул маблағларининг чекланган суммасини, уларни тасарруф этиш ҳуқуқини Директорга берган ҳолда белгилайди.
36. Дирекциянинг хўжалик фаолияти натижасида кўрилган зарарларини қоплаш ушбу мақсадлар учун ташкил этилган захира фонди маблағлари ҳисобига амалга оширилиши мумкин.
X. Ҳисоботлар тақдим этиш тартиби
37. Дирекция ҳисобот даври тугагач ваколатли органларга молия ҳисоботини ва рўйхати Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим этади ҳамда ҳужжатларнинг сақланиши ва уларнинг давлат томонидан сақлашга берилиши юзасидан белгиланган тартибда жавоб беради.
38. Дирекциянинг хўжалик субъекти сифатидаги фаолиятини назорат қилиш Маъмурий кенгаш томонидан, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
39. Директор ҳар чоракда Дирекция фаолияти натижалари ва тасдиқланган ривожлантириш дастурларининг амалга оширилиши тўғрисида Маъмурий кенгашга ҳисобот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
XI. Дирекциянинг жавобгарлиги
40. Дирекция ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мулк билан жавоб беради. Муассис Дирекциянинг мулки етарли бўлмаган тақдирда унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарликни амалга оширади.
41. Дирекция Муассис мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
XII. Дирекцияни тугатиш ва қайта ташкил этиш
42. Дирекция Муассиснинг қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ёки суд қарорига биноан тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши мумкин.
43. Дирекцияни тугатиш Дирекция фаолиятининг ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтмаган ҳолда тўхтатилишига сабаб бўлади, Дирекция қайта ташкил этилган тақдирда ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворисга ўтади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 майдаги 130-сон қарорига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва «Жиззах» махсус индустриал зонаси қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Жиззах» махсус индустриал зонасида (кейинги ўринларда «Жиззах» МИЗ деб аталади) жойлаштириш учун инвесторларни танлаб олиш ва «Жиззах» МИЗ ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун унинг қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди.
2. «Жиззах» МИЗда амалга ошириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш бўйича ташкилий масалаларни ҳал этиш «Жиззах» МИЗнинг Маъмурий кенгаши ишчи органига ва Дирекциясига (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) юкланади.
II. Инвесторларни танлаб олиш учун «Жиззах» МИЗ дирекциясига ҳужжатларни тақдим этиш тартиби
3. «Жиззах» МИЗда амалга ошириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича икки босқичда амалга оширилади.
4. Танлаб олишнинг биринчи босқичида инвестор Дирекцияга «Жиззах» МИЗ ҳудудида ишлаб чиқаришни жойлаштириш юзасидан, Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича тўлдирилган инвестиция буюртманомасини (кейинги ўринларда инвестиция буюртманомаси деб аталади) тақдим этади, унга қуйидагилар илова қилинади:
инвестор рўйхатдан ўтказилган жой бўйича савдо реестридан кўчирма ёки ушбу инвесторнинг фаолиятини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;
тавсия қилинаётган лойиҳанинг бизнес-режаси;
инвесторнинг тегишли соҳадаги иш тажрибаси мавжудлигини тасдиқловчи, шунингдек тегишли соҳада амалга оширилган шунга ўхшаш лойиҳалар тўғрисидаги маълумот;
охирги уч йил учун молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ташкилотининг хулосаси;
инвестор ваколатли шахсларининг имзолари намуналарини тасдиқловчи ҳужжат.
Барча ҳужжатлар инвесторлар томонидан Дирекцияга давлат тили ёки рус тилидаги таржимаси илова қилинган, белгиланган тартибда тасдиқланган ҳолда тақдим этилади. Инвестор тақдим этилаётган маълумотлар ва ҳужжатларнинг ишончлилиги юзасидан жавоб беради.
5. Дирекцияга тақдим этилаётган бизнес-режада қуйидаги асосий қоидалар акс эттирилган бўлиши керак:
ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган маҳсулотнинг номи, ҳажмлари ва тури;
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг мўлжалланаётган нархлари ва сотиш бозорлари, маҳсулотни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш ҳажмлари;
тавсия этилаётган лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган инфратузилма ва муҳандислик иншоотлари;
ишлаб чиқаришни оқилона жойлаштириш учун «Жиззах» МИЗ ҳудудидаги участканинг мўлжалланаётган ўлчамлари;
хом ашё базасининг мавжудлиги ҳамда лойиҳани амалга ошириш даврида хом ашё ва материаллар билан таъминланишнинг кафолатланган имконияти;
мўлжалланаётган ишлаб чиқариш технологиясининг экологик талаблар ҳисобга олинган ҳолдаги тавсифи;
фойдаланилиши мўлжалланаётган савдо маркаси тўғрисидаги маълумот;
иқтисодий самарадорликнинг ҳисоб-китоблари, шунингдек лойиҳани амалга оширишнинг энг самарали техник, ташкилий ва иқтисодий ечими;
киритиш мўлжалланаётган инвестицияларнинг ҳажми, тури ва муддатлари, молиялаштириш манбалари ва қарз маблағлари жалб этилган тақдирда мўлжалланаётган гаров таъминоти;
ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси, дастлабки 4 та белгилар даражасида бошланғич хом ашёга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси коди бўйича якуний маҳсулот товар позициясининг ўзгариши;
ишлаб чиқаришда фойдаланилиши мўлжалланаётган технологик асбоб-ускуналарнинг характери, уларнинг замонавий сифат стандартларига мувофиқлиги, лойиҳада халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимининг мавжудлиги;
ташкил этиладиган иш ўринларининг сони;
ташкил этиладиган корхонанинг штатдаги ходимларини жалб этилган ходимлар умумий сонининг камида 80 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тўлдириш, уларга тажриба орттиришдан ва малака оширишдан ўтиш имкониятини бериш.
6. Дирекция тақдим этилган ҳужжатларни ушбу Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқлиги юзасидан 5 иш куни мобайнида кўриб чиқади.
Алоҳида ҳолларда танлаб олишда қатнашиш учун инвестиция буюртманомасини кўриб чиқишда лойиҳа бўйича қўшимча маълумот ва (ёки) ҳужжатлар сўраб олиниши мумкин. Бу ҳолда тақдим этилган ҳужжатлар қўшимча равишда сўраб олинган ва (ёки) ҳужжат тақдим этилган вақтдан бошлаб 5 иш куни мобайнида Дирекция томонидан кўриб чиқилади.
7. Ушбу Низомнинг 4-банди талаблари бузилган ҳолда тақдим этилган инвестиция буюртманомалари кўриб чиқилмасдан инвесторга қайтарилади.
8. Инвестор томонидан тақдим этилган инвестиция буюртманомалари ва ҳужжатлар Дирекция томонидан Маъмурий кенгашнинг ишчи органига берилади, уларга ҳужжатлар тўпламининг, шу жумладан бизнес-режанинг ушбу Низомнинг 4 ва 5-бандлари талабларига мувофиқлиги юзасидан Дирекция директори имзолаган тегишли хулоса илова қилинади.
III. Инвестиция буюртманомаларини Маъмурий кенгаш томонидан кўриб чиқиш
9. Ишчи орган инвестиция буюртманомаларини Маъмурий кенгашга кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда киритади.
10. «Жиззах» МИЗ ҳудудида амалга ошириш учун инвестиция лойиҳасини танлаб олиш тўғрисида қарор қабул қилишда Маъмурий кенгаш қуйидагиларни кўриб чиқади:
стратегик табиий хом ашё ресурсларини қазиб олиш ва дастлабки қайта ишлаш бўйича корхоналарни қўшмаган ҳолда, фаолият соҳасининг «Жиззах» МИЗнинг асосий вазифаларига мувофиқлиги;
энг аввало, маҳаллий минерал хом ашё ресурсларини ва маҳаллий ходимлардан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги хом ашёсини чуқур қайта ишлаш бўйича юқори технологияли ускуналар ва технологиялар билан жиҳозланган янги замонавий ишлаб чиқаришлар ташкил этиш ёки ишлаётганларини чуқур модернизациялаш бўйича инвесторнинг мажбуриятлари;
талаб катта бўлган импорт ўрнини босадиган ва экспортга мўлжалланган рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича технологик изчилликни босқичма-босқич шакллантириш;
тавсия этилаётган ишлаб чиқаришнинг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқлиги;
муассисларнинг ўз маблағлари ва улар томонидан Ўзбекистон Республикаси кафолатисиз жалб этилган кредитлар ҳисобига инвестицияларнинг амалга оширилиши;
имтиёзларнинг амал қилиш муддати мобайнида уларни қўллашдан олинган даромаднинг камида 50 фоизини корхонага қайта инвестициялаш бўйича мажбуриятларнинг инвестор (инвесторлар) томонидан қабул қилиниши;
инвесторнинг молиявий ва технологик қувватга эгалиги;
лойиҳанинг умумий иқтисодий самарадорлиги ва уни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги (ишлаб чиқариш қувватларининг мақбул жойлаштирилиши, ташкил этиладиган иш ўринлари, тармоқдаги таркибий қайта ўзгартиришларга таъсири, ишлаётган қувватлардан фойдаланилиши, зарур хом ашё, материаллар ва инфратузилманинг мавжудлиги);
тайёр маҳсулотни ички ва ташқи бозорда сотиш имконияти ва истиқболлари;
ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси, дастлабки 4 та белгилар даражасида бошланғич хом ашёга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси коди бўйича якуний маҳсулот товар позициясининг ўзгариши;
технологик ускуналарнинг замонавий сифат стандартларига мувофиқлиги, лойиҳада халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимининг мавжудлиги;
ташкил этиладиган корхонанинг штатдаги ходимларини жалб этилган ходимлар умумий сонининг камида 80 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тўлдириш, уларга тажриба орттиришдан ва малака оширишдан ўтиш имкониятини бериш;
инвестициялар киритиш ҳажми, тури ва муддатлари;
Маъмурий кенгаш қарори билан белгиланадиган бошқа омиллар.
Инвестиция буюртманомаларини кўриб чиқишда «Жиззах» МИЗ ҳудудида тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришда хом ашё ва ярим тайёр фабрикатларни изчил технологик қайта ишлашда ўзаро ҳамкорлик қиладиган корхоналар ташкил этиш орқали талаб катта бўлган, импорт ўрнини босадиган ва экспортга мўлжалланган рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг тўлиқ цикли таъминланишини назарда тутадиган лойиҳаларга устунлик берилади.
11. Маъмурий кенгаш инвестиция буюртманомаларини 10 иш куни мобайнида кўриб чиқади ва:
«Жиззах» МИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг мумкинлиги;
аниқ ва асосланган мулоҳазалар ҳамда камчиликларни кўрсатган ҳолда, тақдим этилган ҳужжатларни пухталаштиришнинг зарурлиги;
«Жиззах» МИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади.
12. Агар инвестиция буюртманомасини кўриб чиқиш жараёнида Маъмурий кенгаш аъзолари томонидан инвесторнинг ўзи тўғрисида нотўғри маълумотлар тақдим этганлигидан далолат берувчи фактлар аниқланса, унинг инвестиция буюртманомасини кўриб чиқиш тўхтатилади ва инвесторга асосланган хулоса юборилади.
Маъмурий кенгаш аъзолари, ишчи орган ва Дирекция инвестор (инвесторлар) томонидан тақдим этилган маълумотнинг махфийлигини ошкор қилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
13. Ушбу Низомнинг 11-банди учинчи хатбошисига мувофиқ пухталаштирилган инвестиция буюртманомалари Маъмурий кенгашга кўриб чиқиш учун такроран киритилади.
14. Маъмурий кенгашнинг инвестиция буюртманомаси бўйича ижобий қарори Маъмурий кенгаш мажлисининг протоколи билан расмийлаштирилади ҳамда Дирекция ва инвестор (инвесторлар) ўртасида «Жиззах» МИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисидаги битимни (кейинги ўринларда инвестициялаш тўғрисида битим деб аталади) тузиш учун асос ҳисобланади.
15. Маъмурий кенгаш мажлиси протоколининг нусхаси протоколни Маъмурий кенгаш тасдиқлаган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида ишчи орган томонидан инвесторга ёки унинг ваколатли шахсига юборилади.
IV. «Жиззах» МИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш
16. Иккинчи босқичда инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш натижалари бўйича тадбиркорлик субъектлари юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ҳамда «Жиззах» МИЗ қатнашчилари сифатида рўйхатдан ўтказилади.
17. Инвестициялаш тўғрисидаги битим Дирекция ва инвестор (инвесторлар) ўртасида тузилади ва унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
объект, инвестициялар киритиш ҳажми, тури ва муддатлари, «Жиззах» МИЗ ҳудудида амалга ошириладиган фаолият турлари;
инвестициялаш тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддатлари ва шартлари;
инвесторнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
Дирекциянинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шу жумладан лойиҳани амалга ошириш жадваллари, инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши юзасидан техник назорат тўғрисидаги ахборотни олиш тартибига оид ҳуқуқлари;
инвестор (инвесторлар) томонидан унинг мажбуриятлари бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш тартиби ва муддатлари;
томонларнинг инвестициялаш тўғрисидаги битим шартларига риоя этилмаганлиги юзасидан жавобгарлиги;
инвестициялаш тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби;
инвестициялаш тўғрисидаги битимни тўхтатиш тартиби;
инвестициялаш тўғрисидаги битимдан келиб чиқадиган низоларни ҳал этиш тартиби ва кўриб чиқиш жойи.
18. Инвесторнинг инвестициялаш тўғрисидаги битимда назарда тутиладиган ҳуқуқлари, бурчи ва мажбуриятлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
мўлжалланаётган инвестицияларнинг ҳажми, тури ва муддатлари, молиялаштириш манбалари ва қарз маблағлари жалб этилган тақдирда мўлжалланаётган гаров таъминоти;
мўлжалланаётган ишлаб чиқариш технологиясининг экологик талаблар ҳисобга олинган ҳолдаги тавсифи;
фойдаланилиши мўлжалланаётган савдо маркаси тўғрисидаги маълумот;
ишлаб чиқаришда фойдаланилиши мўлжалланаётган технологик ускуналарнинг характери, уларнинг замонавий сифат стандартларига мувофиқлиги, лойиҳада халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимининг мавжудлиги;
ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган маҳсулотнинг номи, ҳажмлари ва тури;
режалаштирилаётган маҳсулотни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш ҳажми;
тавсия этилаётган лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган инфратузилма ва муҳандислик иншоотлари;
ишлаб чиқаришни оқилона жойлаштириш учун «Жиззах» МИЗ ҳудудидаги участканинг мўлжалланаётган ўлчамлари;
хом ашё базасининг мавжудлиги ҳамда лойиҳани амалга ошириш даврида хом ашё ва материаллар билан таъминланишнинг кафолатланган имконияти;
ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси ва дастлабки 4 та белгилар даражасида бошланғич хом ашёга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси коди бўйича якуний маҳсулот товар позициясининг ўзгариши;
ташкил этиладиган иш ўринларининг сони;
ташкил этиладиган корхонанинг штатдаги ходимларини жалб этилган ходимлар умумий сонининг камида 80 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тўлдириш, уларга тажриба орттиришдан ва малака оширишдан ўтиш имкониятини бериш.
19. Инвестициялаш тўғрисидаги битимда инвестиция лойиҳасининг хусусиятига кўра бошқа шартлар ҳам мавжуд бўлиши мумкин.
20. Инвестор томонидан тақдим этилган инвестициялаш тўғрисидаги битим лойиҳаси у олинган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида Дирекция томонидан кўриб чиқилади. Унга инвестициялаш тўғрисидаги битим лойиҳасини кўриб чиқиш учун зарур бўладиган бошқа ҳужжатлар, асослашлар, материаллар илова қилиниши мумкин.
Зарурат бўлганда, Дирекция инвестициялаш тўғрисидаги битимнинг алоҳида қоидалари бўйича ваколатли давлат органлари хулосаларини сўраб олиши мумкин. Бунда инвестициялаш тўғрисидаги битим лойиҳасини кўриб чиқишнинг умумий муддати ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган муддатдан ошмаслиги керак.
21. Зарурат бўлганда, инвестициялаш тўғрисидаги битим қоидаларини келишиш мақсадида Дирекция ва инвестор (инвесторлар) ўртасида музокаралар ўтказилиши мумкин.
22. Инвестициялаш тўғрисидаги битим «Жиззах» МИЗнинг фаолият кўрсатиш муддатидан ошмайдиган муддатга тузилади.
23. Инвестор (инвесторлар) ва Дирекция ўртасидаги инвестициялаш тўғрисидаги битим ушбу Низомнинг 29-бандига мувофиқ, инвестор (инвесторлар) томонидан «Жиззах» МИЗ қатнашчиси сифатида ташкил этиладиган тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб кучга киради.
24. Инвестициялаш тўғрисидаги битимнинг амал қилиши:
инвестициялаш тўғрисидаги битим тузилган муддати тугаганда;
шахс «Жиззах» МИЗ қатнашчиси мақомидан маҳрум этилганда;
«Жиззах» МИЗ муддатидан олдин тугатилганда;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда тўхтатилади.
25. Агар инвестициялаш тўғрисидаги битимда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, у имзоланган кундан бошлаб 10 иш кунидан кечикмай инвестор рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи юридик шахс сифатида ташкил этган тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур ҳужжатларни тақдим этади.
26. «Жиззах» МИЗ ҳудудида жойлаштириш учун инвестор томонидан юридик шахс сифатида ташкил этилган тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
27. Тадбиркорлик субъектини юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш инвесторнинг сўровига кўра, шартнома асосида Дирекция томонидан амалга оширилиши мумкин.
28. Тадбиркорлик субъекти юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин инвестор томонидан Дирекцияга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
«Жиззах» МИЗ қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун ариза;
юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
«Жиззах» МИЗ қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун Маъмурий кенгаш томонидан белгиланадиган миқдорда тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
ер участкаси ажратиш учун қонунчиликда назарда тутилган ҳужжатлар.
29. Дирекция ушбу Низомнинг 28-бандида кўрсатилган ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 2 иш куни мобайнида тадбиркорлик субъектини «Жиззах» МИЗ қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказади ва ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича «Жиззах» МИЗ қатнашчиси гувоҳномасини беради.
30. Дирекция тадбиркорлик субъекти «Жиззах» МИЗ қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб бир кун мобайнида тадбиркорлик субъекти жойлашган жойдаги давлат солиқ ва божхона органларини хабардор қилади.
V. «Жиззах» МИЗ дирекциясининг маҳаллий ҳокимият органлари билан ўзаро ҳамкорлиги
31. Дирекция тадбиркорлик субъекти «Жиззах» МИЗ қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб бир кун мобайнида барча зарур ҳужжатларни ер участкаси ажратиш учун Жиззах ва (ёки) Сирдарё вилояти ҳокимлигига беради.
32. «Жиззах» МИЗ қатнашчиларига ер участкалари ажратиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда белгиланади.
33. Инвесторга «Жиззах» МИЗ ҳудудида ер участкаси ажратиш тўғрисидаги ҳужжатлар қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда Жиззах ва (ёки) Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан Дирекцияга, кейинчалик инвесторга тақдим этиш учун юборилади.
VI. Якунловчи қоидалар
34. Тадбиркорлик субъектини «Жиззах» МИЗ қатнашчиси мақомидан маҳрум қилишга ихтиёрий тартибда ёки Маъмурий кенгашнинг қарорига кўра йўл қўйилади ва бу инвестициялаш тўғрисидаги битимнинг амал қилиши тўхтатилишига сабаб бўлади.
Тадбиркорлик субъектини «Жиззах» МИЗ қатнашчиси мақомидан ихтиёрий тартибда маҳрум қилиш тўғрисидаги қарор тадбиркорлик субъектининг уни бундай мақомдан маҳрум қилиш тўғрисидаги аризасига кўра ёхуд у Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тугатилган тақдирда Маъмурий кенгаш томонидан қабул қилиниши мумкин.
Тадбиркорлик субъектини «Жиззах» МИЗ қатнашчиси мақомидан Маъмурий кенгаш қарорига кўра маҳрум қилиш «Жиззах» МИЗ қатнашчиси томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бузилганда, инвестор (инвесторлар) томонидан инвестициялаш тўғрисидаги битим бўйича асосий мажбуриятлар бажарилмаганда ва уларни бартараф этиш чоралари Маъмурий кенгаш белгилаган муддатларда кўрилмаганда, Дирекция аризасига кўра амалга оширилиши мумкин.
Дирекция «Жиззах» МИЗ қатнашчилари реестрига Маъмурий кенгашнинг тадбиркорлик субъектининг қатнашчи мақомидан маҳрум этилганлиги тўғрисидаги қарори кучга кирган санадан бошлаб 3 иш куни мобайнида тадбиркорлик субъектининг «Жиззах» МИЗ қатнашчиси мақомидан маҳрум этилганлиги тўғрисидаги ёзувни киритади.
35. Дирекция «Жиззах» МИЗ қатнашчилари реестрига тегишли ёзув киритилган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида давлат солиқ ва божхона хизмати органларини тадбиркорлик субъектининг «Жиззах» МИЗ қатнашчиси мақомидан маҳрум этилгани тўғрисидаги маълумотлардан хабардор қилади.
Инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва «Жиззах» махсус индустриал зонаси қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва «Жиззах» махсус индустриал зонаси қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш
СХЕМАСИ
Инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва «Жиззах» махсус индустриал зонаси қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
|
Ўзбекистон Республикаси герби | ||||
|
«Жиззах» махсус индустриал зонаси дирекцияси» | ||||
|
ГУВОҲНОМА | ||||
| | ||||
| Тартиб рақами: № _____ | ||||
| | ||||
|
«ЖИЗЗАХ» МАХСУС ИНДУСТРИАЛ | ||||
| ____________________________________________________________________ га берилди | ||||
|
(гувоҳнома берилган ташкилотнинг номи) | ||||
| | ||||
| Берилган сана: _______________________ | ||||
| Асос: ________________________________________________________________________ | ||||
| | («Жиззах» МИЗ Маъмурий кенгаши қарори санаси ва рақами) | |||
| | ||||
|
Директор: ___________________ |
|
_________________ | ||
|
(Ф.И.О.) |
|
(имзо, сана) | ||
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 майдаги 130-сон қарорига
5-ИЛОВА
5-ИЛОВА
«Жиззах» махсус индустриал зонаси дирекциясининг
ТУЗИЛМАСИ*
Кейинги таҳрирга қаранг.
*«Жиззах» МИЗнинг Маъмурий кенгаши томонидан «Жиззах» МИЗ ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар сони кўпайишига қараб «Жиззах» МИЗ дирекцияси шуъбалари ходимлари сонига ўзгартириш киритилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.