14.05.2013 йилдаги 129-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш, болалар ва фертиль ёшидаги аёллар ўртасида темир моддаси тақчиллиги анемияси даражасини пасайтириш чора-тадбирларини амалга оширишни давом эттириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Унни бойитиш Миллий дастурини амалга ошириш бошлангандан буён:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ун тортиш корхоналари лабораторияларини модернизациялашга ва замонавий ускуналар билан жиҳозлашга ҳамда микронутриентлар харид қилишга 8,3 млн АҚШ долларидан ортиқ суммада грант ва бюджет маблағлари йўналтирилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили ўртача 150 тонна микронутриентлар харид қилинаётганлиги, бу республикада ишлаб чиқарилаётган 1,25 млн тоннагача биринчи нав унни бойитиш имконини бераётганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фертиль ёшидаги аёллар ўртасида темир моддаси тақчиллиги анемияси билан касалланиш даражасини 60 фоиздан 32 фоизгача пасайтиришга эришилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш (Саломатлик-3)» лойиҳасини амалга ошириш бўйича Марказий бюро ҳузуридаги Озиқ-овқат маҳсулотларини бойитиш дастурини амалга ошириш гуруҳини микронутриентлар харид қилиш учун жамланаётган маблағлар ҳажмининг 5 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдори ҳисобига маблағ билан таъминлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ишлаб чиқариш заруриятига кўра ва Озиқ-овқат маҳсулотларини бойитиш дастурини амалга ошириш гуруҳи таъминотига ажратилган маблағлар доирасида аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси бўйича тадбирларни амалга ошириш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш учун техникавий кўмаклашиш мутахассисларини жалб этиш ҳуқуқи берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш (Саломатлик-3)» лойиҳасини амалга ошириш даврида Лойиҳани амалга ошириш Марказий бюроси томонидан четдан олиб келинаётган микронутриентлар (ТИФ ТН коди 2106909803 ва 2829 90 800 0) божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно) озод қилинсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 февралдаги 50-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 79-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 14 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
129-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 20-сон, 255-модда; 2016 й., 8-сон, 79-модда)