18.02.2013 йилдаги 107-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилояти Фарғона тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил учун мол-мулк, ер ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчи жисмоний шахсларни ҳисобга олиш, уларга солиқларни ҳисоблаш ва имтиёзларни қўллаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва 1997 йил 29 августдаги «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни ижроси юзасидан туман ҳудудидаги жисмоний шахсларга тегишли мол-мулк ва ер солиғи объектларини, сув ресурсларидан фойдаланувчи жисмоний шахсларни тўлиқ ҳисобга олиниши, солиқларни ҳисоблаш ва белгиланган муддатларда маҳаллий бюджетга тушишини таъминлаш, жисмоний шахсларга имтиёз ҳуқуқларини тўғри қўллаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2013 йилда мол-мулк, ер солиғи объектлари ва субъектлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни тўлиқ рўйхатга олиш, солиқ ҳисоблаш, тегишли имтиёзларни тўғри қўллашни тўлиқ ва сифатли ўтказиш, уларга тегишли бўлган маълумотларни ваколатли идоралар томонидан туман Давлат солиқ инспекцияси (И. Алимов)га тўлиқ тақдим этилишини таъминлаш мақсадида 2013 йилнинг 18 февралидан 20 мартига қадар «Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни ҳисобга олиш» даври этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман Давлат солиқ инспекцияси (И. Алимов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш даврида туман ҳудудидаги мол-мулк, ер солиғи объектлари ва субъектлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни тўлиқ рўйхатга олиш, уларга солиқ ҳисоблаш ва солиқ қонунчилигида белгиланган имтиёзларни қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча маҳаллаларда солиқларнинг аҳамияти, айрим тоифадаги жисмоний шахсларга солиқлардан бериладиган имтиёзлар тўғрисида, 2013 йил учун тўланиши керак бўлган солиқларнинг муддатидан олдин тўланиши ҳақида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ўртасида Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилиги бўйича амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти юзасидан қишлоқ (маҳалла) фуқаролар йиғини раиси ва фаоллари иштирокида мунтазам равишда семинар йиғилишлар ўтказиш юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ҳудудида фаолият юритаётган қишлоқ фуқаролар йиғини ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари, жамоат ташкилотлари, коммунал хўжалик бўлимлари, уй-жой мулкдорлар ширкатлари, корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари жисмоний шахсларни рўйхатга олиш, ҳисобланган солиқларни белгиланган муддатларда маҳаллий бюджетга ундирилиши юзасидан туман Давлат солиқ инспекцияси участка солиқ инспекторларига доимий равишда яқиндан амалий ёрдам бериш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни ҳисобга олиш» даврини кенг қамровли ва сифатли ўтказилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунга асосан, давлат солиқ инспекцияси томонидан мол-мулк, ер солиғи объектлари ва субъектлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни тўлиқ ҳисобга олиш, солиқ ҳисоблаш ҳамда тегишли имтиёзларни тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази в/б (О. Эгамбердиева) ҳамда туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси (А. Жўраев) 2013 йилнинг 25 февралига қадар уруш қатнашчилари, ногиронлари, уларга тенглаштирилган ногиронлар ва бошқа ногиронлар ҳамда нафақахўрлар рўйҳатини солиқ инспекциясига жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларидан имтиёз қўллаш, шунингдек меҳнат шартномаси асосида чет элга бориб ишлаб келган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни фуқароларнинг жами йиллик даромадларини декларация асосида солиққа тортилишини таъминлаш мақсадида ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасигача туман Давлат солиқ инспекциясига тақдим этиш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (А. Омонбоев) тегишли ҳужжатлар асосида солиқ инспекциясига жисмоний шахсларнинг мулкий ҳуқуқ сифатида бўлган якка тартибдаги ҳовли жойлари, нотурар жойлари ва хонадонларни баҳоланиши, жисмоний шахслар эгалигидаги ер майдонлари тўғрисидаги маълумотларни солиқ инспекцияси томонидан жисмоний шахсларга мол-мулк ва ер солиқларини ҳисоблаш мақсадида 2013 йилнинг 15 мартига қадар ҳамда ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 20-санасигача туман солиқ инспекциясига бериб бориш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман нотариал идораси (А. Михлиев) томонидан фуқароларга уй жойларни олди-сотди шартномаларини ҳамда бошқа шахсларга бериш ҳуқуқини берувчи «ишончнома»ларни расмийлаштиришдан олдин солиқ тўлаганлиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилгандан сўнг расмийлаштириш ва уларни рўйхатини ҳар ойнинг 10-санасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман фуқаролик ҳолатларига далолатнома ёзиш бўлими (Г. Ибрагимова) фуқароларнинг вафот этганлиги тўғрисидаги маълумотларни солиқ тўловчи жисмоний шахсларни рўйхатга олиш ва ҳисобдан чиқариш мақсадида ҳар ойнинг 15-санасига туман Давлат солиқ инспекциясига тақдим этишлари тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман Ички Ишлар бўлими (Р. Ахмедов) солиқ тўловчи жисмоний шахсларга СТИР бериш ва уларни рўйхатга олишни тўлиқ ва сифатли ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 84-моддасига асосан Ички ишлар органлари ўзлари жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига паспортлар берилганлиги, шу жумладан йўқотилган ёки амал қилиш муддати ўтган паспортлар ўрнига паспортлар берилганлиги фактлари ҳақида, бекор қилинган паспортлар тўғрисида ҳар ойда маълумот бериши ҳамда туман худудида фаолият кўрсатаётган чет эллик фуқароларни истиқомат қилаётган манзиллари тўғрисидаги маълумотни ҳар ойнинг 10-санасига мол-мулкини чет эллик фуқароларга ижарага бериб даромад топаётган фуқароларни солиққа тортиш мақсадида туман Давлат солиқ инспекциясига тақдим этиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ОАТБ Агробанки Водил филиали (Ш. Қосимов), ДТ Халқ банки Водил филиали (Э. Содиқов) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 84-моддасига асосан юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни банкларда ҳисоб рақамлари очишларида уларни жойлардаги Давлат солиқ органларида ҳисобга қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд бўлганида амалга оширилиши ҳамда рўйхатдан ўтган кундан кейинги кунидан рўйхатга олинган Давлат солиқ органига маълумот тақдим этиб боришини назоратга олиш вазифаси юклансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман архитектура ва қурилиш бўлими в/б (А. Хамралиев) жисмоний шахслар томонидан қурилиши режалаштирилган турар ва нотурар объектларига бажарилган лойиҳалар тўғрисидаги маълумотларни жисмоний шахсларга мол-мулк ва ер солиқларини ҳисоблашда фойдаланиш учун ҳар ойнинг 10-санасига туман Давлат солиқ инспекциясига тақдим этиб бориш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман санитария-эпидемиология назорати маркази (А. Якубов), «Ветеринария хизмати» (М. Мирзаев) санитария рухсатномасини олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман «Газтаъминот» идораси (Д. Нишонов) туман ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар билан газ истеъмоли учун тузилган шартномалар тўғрисидаги маълумотларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман «Электртармоқлари» идораси (Ш. Боратов) туман ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар билан электр истеъмоли учун тузилган шартномалар тўғрисидаги маълумотларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман Ички ишлар бўлимининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими (М. Турсунов)га аҳолига юк ташиш хизмати кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи автотранспорт воситалари (юк ташувчи транспорт) эгаларини қатьи солиққа тортиш мақсадида уларнинг рўйхатини ҳар чорак якуни бўйича 2013 йил 25 февралига қадар Давлат солиқ инспекциясига бериб бориш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Маҳалла, қишлоқ фуқаролар йиғинлари раислари томонидан ҳудудларда хонадон шароитида сартарошлик, чеварчилик, турли пишириқлар тайёрлаш ва бошқа фаолиятлар билан шуғулланаётган жисмоний шахслар рўйхатини солиққа тортиш мақсадида ҳар ойнинг 10-санасига туман Давлат солиқ инспекциясига тақдим этиб борилишини назоратга олиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман Давлат солиқ инспекцияси (И. Алимов) барча солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш, уларга солиқларни ҳисоблаш ва тўлов хабарномаларини солиқ тўловчиларга етказилишини 2013 йилнинг 1 июнига қадар якунлаш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиб боришни ўз зиммамда қолдираман.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳокимнинг биринчи ўринбосари А. ПОЗИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Водил ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 18 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
107-сон