Навоий вилояти ҳокимининг
ҚарорИ
НАВОИЙ КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ ДАВЛАТ КОРХОНАСИ ТОМОНИДАН НАВОИЙ, ЗАРАФШОН ВА УЧҚУДУҚ ШАҲАРЛАРИДА ТУРАР ЖОЙ ФОНДИНИ САҚЛАШ, УНГА ТЕХНИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ТАРИФЛАРИНИ ВА АҲОЛИДАН ЙИҒИЛАДИГАН ҚАТТИҚ МАИШИЙ ЧИҚИНДИЛАРНИ ТАШИБ КЕТИШ ТАРИФЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
«Уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида»ги, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 ноябрдаги 461-сон қарори, Коммунал хизматлари вазирлигининг 1999 йил 30 январдаги 17-сонли буйруғи (рўйхат рақами 647, 1999 йил 20 февраль) билан тасдиқланган «Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларнинг олиб кетиш коммунал хизматлари тақдим этиш тўғрисида»ги қоидалари, «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 2002 йил 12 августдаги 68-сонли (рўйхат рақами 1173, 2002 йил 13 сентябрь) буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари ва аҳоли яшайдиган пунктларида уй-жой фондини сақлаш ва таъмирлаш, коммунал хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ бўлган харажатларни тўлаш тўғрисида»ги низомлари асосида ҳамда Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонасининг 2011 йил 13 апрелдаги 5-22/5461-сонли ва вилоят молия бошқармасининг 2011 йил 5 майдаги 01-02-02-233 вх-сонли хулосаларини инобатга олиб қарор қиламан:
1. Қуйидагилар:
Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий, Зарафшон ва Учқудуқ шаҳарлари турар жой фондини сақлаш, унга техник хизмат кўрсатиш тарифлари 1-иловага*;
Навоий, Зарафшон ва Учқудуқ шаҳарларида истиқомат қилаётган аҳолидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш тарифлари 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин ҳамда 2011 йил 1 июлдан жорий этилсин.
* 1-2-иловалар берилмайди.
2. Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонаси тизимидаги уй-жой фондини сақлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш корхоналари аҳолига ўз вақтида сифатли хизмат кўрсатилишини таъминласинлар.
3. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг 2010 йил 21 майдаги 137-Қ-сонли қарорининг 2-иловаси 3-илова деб ўқилсин ва 1-, 3-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А. Эшонқулов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Э. ТУРДИМОВ
Навоий ш.,
2011 йил 7 июнь,
Қ-126-сон