25.04.2013 йилдаги ПҚ-1960-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро шартномани қабул қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин: Европа тикланиш ва тараққиёт банки бошқарувчилари Кенгашининг «Европа тикланиш ва тараққиёт банкини таъсис этиш тўғрисидаги Битимга Жанубий ва Шарқий Ўрта ер денгизи мамлакатларида банк фаолиятига ижозат берувчи тузатишни киритиш ҳақида 2011 йил 30 сентябрдаги 137-сонли резолюцияси ҳамда «Европа тикланиш ва тараққиёт банкини таъсис этиш тўғрисидаги Битимга махсус жамғармаларнинг маблағларидан қарз олувчи мамлакатларда ва потенциал қарз олувчи мамлакатларда фойдаланишга ижозат берувчи тузатишни киритиш ҳақидаги 138-сонли резолюциясига мувофиқ Европа тикланиш ва тараққиёт банкини таъсис этиш тўғрисидаги Битимнинг (Париж, 1990 йил 29 май) 1 ва 18-моддалари таҳририни ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Европа тикланиш ва тараққиёт банки бошқарувчилари Кенгашининг 2011 йил 30 сентябрдаги 137 ва 138-сонли резолюциялари билан маъқулланган Европа тикланиш ва тараққиёт банкини таъсис этиш тўғрисидаги Битимнинг 1 ва 18-моддаларига тузатишлар қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Р.С. Азимов Европа тикланиш ва тараққиёт банкига мазкур тузатишлар Ўзбекистон Республикаси томонидан қабул қилинганлиги тўғрисида билдиришнома йўлласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу тузатишлар кучга киргандан кейин белгиланган тартибда уларни амалга ошириш чора-тадбирларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 25 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-1960-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 224-модда)