Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
буйруғи
Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив, йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги буйруқни ўз кўчини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 25 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1432-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2004 йил 15 ноябрдаги 248-сон «Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив, йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1432, 2004 йил 17 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 50-сон, 508-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур буйруқ «Ўзагромашсервис» уюшмаси ва Ўзбекистон Фермерлари кенгаши билан келишган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир З. РУЗИЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 25 февраль,
37-сон
Келишилган:
«Ўзагромашсервис» уюшмаси раиси Б. АБДУҚОДИРОВ
2013 йил 25 февраль,
Ўзбекистон Фермерлари кенгаши раиси С. ТУРДИЕВ
2013 йил 25 февраль,
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 228-модда)