18.05.1999 йилдаги -сон
3. Ушбу модданинг 1- ва 2-банди қоидалари бир Аҳдлашувчи Томонни қуйидагилардан келиб чиқувчи ҳар қандай режим, енгилликлар ёки имтиёзлар афзаллигини бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвесторларига нисбатан татбиқ этишга мажбурловчи омил сифатида талқин қилинмаслиги лозим:
з) ушбу Битимнинг 6- ва 7-моддаларига мувофиқ бўлган товон тўлашлар ва ушбу Битим доирасидаги ҳар қандай инвестицион низолар билан боғлиқ бошқа тўловлар.
2. Агар томонлар ўртасидаги битимда ўзга ҳолат кўзда тутилмаган бўлса, ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ пул ўтказиш, дастлабки инвестициялар амалга оширилган валютада, ёки ҳудудида инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томон давлатининг хорижий валютани алмаштириш қоидаларида кўзда тутилган тартиботлари ва бошқа тегишли қонунларига мувофиқ, пул ўтказилаётган санада қўлланаётган устун бозор курси бўйича эркин муомаладаги валютада ўтказилади.
2. Ушбу модданинг 1-бандида қайд этилган вазиятлар оқибатида инвестицияларни экспроприация қилган Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларини адолатли ва самарали товон тўлаш билан таъминлайди. Бундай товон тўлаш экспроприация қилинган инвестицияларнинг экспроприация қилинишига ёки бундан аввал қандай юз берганлигига боғлиқ равишда, экспроприация қилиш хусусидаги қарор барчага овоза қилинган вақтгача белгиланган бозор нархига мувофиқ бўлади, ҳамда инвестициялар экспроприация қилинган кундан бошлаб эркин муомаладаги валютада амалга ошириладиган ва эркин тарзда ўтказиладиган тўловлар санасигача асоссиз кечиктиришларсиз амалга оширилган бозор курси бўйича товон тўлаш суммасининг фоизларини қамраб олади. Пул ўтказиш билан боғлиқ расмиятчиликларни бажариш учун тақозо этиладиган давр мобайнида ўтказилган пул бесабаб кечиктиришсиз ўтказилган ҳисобланади.
4. Агар зарурий тайинловлар ушбу модданинг 3-бандида қайд этилган даврда амалга оширилмаса, бошқа келишувлар мавжуд бўлмаган ҳолда, исталган Аҳдлашувчи Томон зарурий тайинловларни ўтказиш учун Халқаро Суд президентини таклиф этиши мумкин. Башарти, Президент Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса ёки бошқа сабабларга кўра қайд этилган вазифани бажаролмаса, зарурий тайинловлар Вице-президент томонидан амалга оширилади. Агар Вице-президент ҳам Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса, ёки бошқа сабабларга кўра мазкур вазифани бажаролмаса, зарурий тайинловларни амалга ошириш учун Аҳдлашувчи Томонлардан ҳеч қайсисининг фуқароси бўлмаган, Халқаро Суднинг лавозими юқорироқ бўлган аъзоси таклиф этилиши мумкин.
3. Агар Томонлар низони ҳал этиш хусусида мазкур модданинг 2-бандида кўзда тутилган процедуралар борасида бир қарорга кела олмасалар, ёки низо яраштиришга топширилган бўлса-ю, лекин яраштириш процедураси низони ҳал этиш битимини имзолаш билан якунланмаган бўлса, низо кўриб чиқиш учун Арбитражга топширилиши мумкин. Арбитраж процедураси қуйидаги тарзда бўлиши лозим:
1) мазкур Қоидаларнинг 7-моддасига мувофиқ Президент, Вице-президент ёки ҳеч қайси Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси бўлмаган, Халқаро суднинг лавозими юқорироқ судьяси шундай қоидаларни тайинловчи орган ҳисобланади. Учинчи арбитр Аҳдлашувчи Томонлардан ҳеч қайсисининг фуқароси бўлмаслиги лозим;
2. Ушбу модданинг 1-банди қоидаларидан қатъи назар, ҳеч қандай ҳолат ҳудудида инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томоннинг ўз қонунларига мувофиқ нодискриминацион асосда унинг ҳаётий манфаатлари ва хавфсизлиги масалаларини муҳофаза этишга қаратилган чора- тадбирлар қўллашга тўсқинлик қилолмайди.