Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг
Қарори
Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқиш, узатиш учун ёқилғи, электр энергияси, иссиқлик энергияси ва сув сарфларининг меъёрларини ҳамда иссиқлик юкламаларини, шунингдек технологик йўқотишларни аниқлаш тартиби тўғрисида низомнинг 23-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 22 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1687-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 22 майдаги 8-сон, Энергетика вазирлигининг 2026 йил 15 майдаги 100-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг 2026 йил 30 мартдаги 19-сонли «Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, очиқ ва ёпиқ тизимлар орқали узатиш учун ёқилғи, электр энергияси, иссиқлик энергияси ва сув сарфларининг меъёрларини ҳамда иссиқлик юкламаларини, шунингдек технологик йўқотишларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3846, 04.06.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон «Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 35-сон, 382-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси қарор қиладилар:
1. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ва Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2007 йил 7 майдаги 90, 29-П, 26, 71-сон қарори (рўйхат рақами 1687, 2007 йил 7 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 23-сон, 245-модда) билан тасдиқланган Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқиш, узатиш учун ёқилғи, электр энергияси, иссиқлик энергияси ва сув сарфларининг меъёрларини ҳамда иссиқлик юкламаларини, шунингдек технологик йўқотишларни аниқлаш тартиби тўғрисида низомнинг 23-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқиш ва узатиш учун иссиқлик юкламаларини, ёқилғи, электр энергияси, иссиқлик энергияси ва сув сарфи меъёрлари ҳамда технологик йўқотишларнинг меъёрларини аниқлаш мазкур Низом талаблари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон «Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 35-сон, 382-модда), Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидалари. I бўлим (рўйхат рақами 1405, 2004 йил 10 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 36-сон, 405-модда), Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидалари. II бўлим (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2004 йил 6 декабрдаги 20-15-319/24-сон хатига асосан техник қоида ва нормаларга тегишли деб топилган), Иссиқлик энергиясини ва иссиқлик элтувчиларни ҳисобга олиш қоидалари (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2010 йил 28 июндаги 6-24/13-5638/6-сон хатига асосан техник қоида ва нормаларга тегишли деб топилган) ҳамда иссиқлик таъминоти ташкилоти ва истеъмолчи ўртасида иссиқлик энергиясини етказиб бериш тўғрисидаги шартномага мувофиқ тартибга солинади.».
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 28 март,
4-сон
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Ш. МАХМУДОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 28 март,
34-сон
«Ўзкоммунхизмат» агентлиги Бош директори У. ХАЛМУХАМЕДОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 28 март,
01-1/376-сон
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қарини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал- маиший секторда ишларни бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг бошлиғи Б. ГУЛЯМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 28 март,
47-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 227-модда)