Сурхондарё вилояти ҳокимининг
Қарори
ТЕРМИЗ ШАҲРИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАЁТГАН АВТОБУСЛАРДА ВА ЙЎНАЛИШЛИ ТАКСИЛАРДА ТАРИФЛАРНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят кенгашининг 2021 йил 6 июлдаги VI-29-26-8-0-K/21-сонли «Сурхондарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 8 июлдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида»ги Қонунига асосан йўловчи ташиш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз-ўзини молиялаштириш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, шунингдек йўловчи ташиш транспорти самарадорлигини ошириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2012 йил 17 сентябрдаги ММ/15-04-34-26/130-1345-сонли, Термиз шаҳар ҳокимлигининг 2012 йил 13 декабрдаги 01-5/1041-сонли хатлари ва вилоят Адлия бошқармасининг 2013 йил 11 январдаги 7-98-сонли экспертиза хулосасини инобатга олиб қарор қиламан:
1. Термиз шаҳар ҳудудида 2013 йил 1 февралдан автобусларда битта йўловчи ташиш учун тариф 400 (тўрт юз) сўм ва йўналишли таксиларда 600 (олти юз) сўм қилиб белгилансин.
2. Вилоят ҳокимининг ўринбосари (Б. Эргашев) ва Термиз шаҳар ҳокими (Н. Соатов) ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда қонунчилик доирасида йўловчиларни ташувчи ташкилотлар ва корхоналарга ушбу тарифни жорий қилиш вазифаси юклатилсин.
3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Б. Эргашев зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Н. ЧОРИЕВ
Термиз ш.,
2013 йил 26 январь,
19-сон