НАВОИЙ ВИЛОЯТИ Учқудуқ тумани ҳокимининг
Қарори
2013 ЙИЛДА ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ ВА ИШ ТОПИШДА ҚИЙНАЛАЁТГАН ШАХСЛАРНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ УЧУН ИШ ЎРИНЛАРИНИ БАНД ҚИЛИБ ҚЎЙИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддаси, «Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом»га асосан иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан 643 кишини ташкил этадиган 5.3 фоиз миқдорида, шу жумладан:
ногиронлар учун 3,1 фоиз — 20 киши;
14 ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ҳамда кўп болали ота-оналар учун 25 фоиз — 161 киши;
таълим муассасаларини битирган ёшлар учун 49,5 фоиз — 318 киши;
муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 5.4 фоиз — 35 киши;
Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 4.8 фоиз — 31 киши;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун 8,6 фоиз — 55 киши;
бошқалар учун 3,6 фоиз — 23 киши, шу жумладан сафарбарлик чақируви захирасига киритилган шахслар учун 10 киши, кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар учун 8 киши, атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётган шахслар учун 5 киши миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин.
3. 2013 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш лозим бўлган корхоналар рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
4. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига:
ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлашда иш ўринларини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) учун 2012 йил якунланишидан 10 кун олдин квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи, 2013 йилнинг 10 апрелидан кечикмай иш ўринларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва буйруқ нусхаларини туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига тақдим этиш;
ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом»га мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда барпо этилишини (ажратилишини ёки банд қилиб қўйилишини) ҳамда иш ўринларини санитария-гигиена нормаларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажаришни таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
5. Ушбу қарор талабларини бажармаган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мансабдор шахсларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларни банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги 186-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 15-бандига мувофиқ жаримага тортилиши белгилансин.
6. Туман ҳокимлигининг умумий бўлими (Е. Халибеков) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига етказилишини таъминласин.
7. Туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (У. Бўронов) ушбу қарорнинг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин ҳамда ҳар чорак якуни билан амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокимлигига маълумот тақдим этиб бориш юклатилсин.
8. Туман ҳокимининг 2012 йил 21 августдаги ««Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан, тумандаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларини 2012 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида»ги 295-Қ-сонли қарори 2013 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларни банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги 186-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.
10. Мазкур қарорнинг расмий нашрда эълон қилиниши ҳамда вилоят адлия бошқармасига давлат ҳисобига олиш учун тақдим этилиши туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси (У. Музаффаров)га юклатилсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари С. Ражабов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким М. ЁРМАТОВ
Учқудуқ ш.,
2012 йил 17 октябрь.
350-Қ-сон