Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг
буйруғи
Якка тартибдаги тадбиркорлар — дон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга ун ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 15 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 983-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 5-сон, 57-модда) ҳамда 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва баъзиларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 411-модда) қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг 2000 йил 7 ноябрдаги 6-2-4/15-сон билан тасдиқланган Якка тартибдаги тадбиркорлар — дон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга ун ажратиш тартиби тўғрисидаги низоми (рўйхат рақами 983, 2000 йил 16 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 22-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур буйруқ «Ўздонмаҳсулот» АК, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Г. САИДОВА
Тошкент ш.,
2013 йил 1 март,
26-сон
Келишилган:
«Ўздонмаҳсулот» АК раиси Э. ҚУДРАТОВ
2013 йил 1 март
Молия вазири Р. АЗИМОВ
2013 йил 1 март
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
2013 йил 1 март
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А. АБДУХАКИМОВ
2013 йил 1 март
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 11-сон, 148-модда)