04.07.2010 йилдаги 197-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган вилояти ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ УЧУН ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ МЕХАНИЗМИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ВА ТЎЛОВ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги «Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 245-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, истеъмолчиларни электр энергиясидан фойдаланишини тартибга солиш, тармоққа ўзбошимчалик билан уланиб олиш ва ноқонуний истеъмол қилиш :ҳолатларига барҳам бериш, ҳисоб-китоб қилиш механизми самарадорлигини ошириш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш мақсадида ҳамда «Наманган электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг 2010 йил 1 майдаги 421/01-99-сонли хатини, вилоят Адлия бошқармасининг 2010 йил 14 июндаги 01-03-1442-сонли ва вилоят Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси ҳудудий бошқармасининг 2010 йил 24 июндаги АБ 03-12/472-сонли хулосаларини инобатга олиб қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Наманган электр тармоқлари» акциядорлик жамияти 2010-2011 йиллар давомида кўп қаватли ва якка тартибдаги уй-жойларда яшовчи маиший (аҳоли) истеъмолчиларини электр энергиясини электрон ҳисобга олиш приборлари (кейинги ўринларда «ҳисобга олиш приборлари» деб юритилади) билан белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, 2010-2011 йиллар давомида Наманган шаҳар ва вилоятнинг барча туманларидаги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўп қаватли уй-жойларда яшовчи маиший (аҳоли) истеъмолчиларнинг ҳисобга олиш приборлари уйларнинг кириш йўлакларига чиқарилсин (ўрнатилсин);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги уй-жойлардаги истеъмолчиларнинг ҳисобга олиш приборларини махсус шкафларга жойлаштирилиб, истеъмолчилар ва электр таъминоти корхоналари ўртасидаги чегара нуқтасига ўрнатилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус шкафларда икки донадан калит бўлиб, кўп қаватли уйларда бир донаси йўлак бошида, якка тартибдаги уй-жойларда уй-жой мулкдорида, иккинчи донаси электр таъминоти корхонаси ходимида бўлиши таъминлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Наманган электр тармоқлари» акциядорлик жамияти маиший (аҳоли) истеъмолчилари учун ҳисобга олиш приборларини махсус шкафларга жойлаштириш ишларини индукцион ҳисобга олиш приборларини электрон ҳисобга олиш приборларига алмаштириш ишлари билан биргаликда олиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Наманган шаҳар ва барча туманлардаги кўп қаватли уй-жойларда ва якка тартибда яшовчи маиший (аҳоли) истеъмолчилари учун ҳисобга олиш приборлари, махсус шкафлар ва шкаф учун калитлар «Наманган электр тармоқлари» акциядорлик жамияти маблағлари ҳисобидан олиб, ўрнатилсин ва Белгиланган тартибда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамда хонадон эгалари тасарруфига ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган шаҳар ва барча туманлардаги якка тартибдаги уй-жойларда яшовчи маиший (аҳоли) истеъмолчилари учун ҳисобга олиш приборларини махсус шкафларга жойлаштириш ва Истеъмолчилар ва электр таъминоти корхоналари ўртасидаги Чегара нуқтасига ўрнатиш «Наманган электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ҳисобидан амалга оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган шаҳар ва барча туманлардаги улгуржи Истеъмолчиларнинг ҳисобга олиш приборларини электр таъминоти корхоналари билан чегара нуқтасига улгуржи истеъмолчилар ҳисобидан ўрнатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Наманган электр тармоқлари» акциядорлик жамияти, вилоят давлат солиқ бошқармаси, Наманган шаҳар ва барча туманлар ҳокимликларига бир ҳафта муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча турдаги истеъмолчиларнинг манзилли рўйхатини тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор талаблари тўғрисида барча турдаги истеъмолчиларни расман огоҳлантириш чора-тадбирларини кўриш вазифалари юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор талабларини бажармаслик электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузиш деб ҳисоблансин ва қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган шахсларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чора-тадбирлари кўрилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вилоят телерадиокомпанияси (М. Мақсудов), «Наманган ҳақиқати» (М. Парпиев) ва «Наманганская правда» (В Бичурин) газеталари ушбу қарорни расман оммавий ахборот воситаларида эълон қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарор Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Б. ЮСУПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 4 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
197-сон