Наманган вилояти ҳокимининг
Қарори
Наманган шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш ҳақи тарифини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида»ги Қонунининг 16-моддасига асосан ҳамда Наманган шаҳар ҳокимининг 2011 йил 17 августдаги 02/20-1747-сонли хатини кўриб чиқиб қарор қиламан:
1. Наманган шаҳрида 2011 йил 1 октябрдан йўловчилар транспортида йўловчиларни бир маротаба ташиш ҳақи тарифи 400 сўм миқдорда белгилансин.
2. Вилоят телерадиокомпанияси (М. Мақсудов), «Наманган ҳақиқати» (М. Парпиев), «Наманганская правда» (В. Бичурин) газеталари таҳририятлари ушбу қарорни оммавий ахборот воситаларида расман эълон қилсинлар.
3. Вилоят ҳокимининг 2010 йил 5 июндаги 146-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарор халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Б. Мамадаллиев зиммасига юклансин.
Ҳоким Б. ЮСУПОВ
Наманган ш.,
2011 йил 29 сентябрь,
248-сон