Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар хокимининг
Қарори
ШАҲАР ҲУДУДИДА ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ МАЖБУРИЙ ТЕХНИК КЎРИГИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАМДА УНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги 219/30-VI-сонли «Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 25 майдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби» тўғрисидаги қарори, Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигининг 2003 йил 19 феврал кунидаги 56-сонли буйруғига асосан транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши, транспорт воситалари сонини, тегишлилигини, рўйхатдан ўтказилганлилигини, йўл ҳаракати ва транспорт воситаларидан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқни бузишлар, жиноятларнинг олдини олиш, аниқлаш ҳамда барҳам бериш мақсадида шаҳар Ички Ишлар Бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимининг 2012 йил 14 январдаги 12/1-21-сонли хатини инобатга олиб, қарор қиламан:
1. Шаҳар Ички Ишлар Бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими, мудофаа ишлари бўлими ҳамда «Самарқандтранс маркази» билан ҳамкорликда шаҳардаги мулкчилик шаклидан қатъий назар иловага асосан барча автотранспорт воситаларини ва тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш топширилсин.
2. Мулкчилик шакли ва сиғимидан қатъий назар, йўловчи ташиш билан шуғулланувчи транспорт воситаларининг мажбурий техник кўриги;
биринчи марта — 1-мартдан 30-июнгача,
иккинчи марта — 1-мартдан 31-октябргача ўтказилсин.
Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1-март 30 июнгача;
Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1-январдан 31- августгача тасдиқланган жадвал асосида ўтказилсин.
3. Самарқанд шаҳар ҳудудидаги транспорт воситалари ва бошқа ўзи юрар механизмлар эгалари фуқаролик жавобгарлиги давлат мажбурий суғурта тўловларини назорат қилиш шаҳар Ички Ишлар Бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими (А.Рахимов) ҳамда шаҳарда фаолият кўрсатаётган суғурта идоралари раҳбарларига юклатилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 54-сонли қарорининг 3-қисми талабларидан келиб чиқиб, шаҳар Мудофаа ишлари бўлими, шаҳар Ички Ишлар Бошқармаси хамда Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситаларини мажбурий техник кўриклари уз юқори ташкилотларини кўрсатмасига мувофиқ амалга оширилиши назарда тутилсин.
5. Шаҳар Ички Ишлар Бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими шаҳардаги оммавий ахборот воситалари орқали транспорт воситаларининг барча эгаларига, автомобилларга техника хизмати кўрсатувчи ташкилотларга мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини етказишга қаратилган кенг тушунтириш ишлари ўтказилишини хамда «Зарафшон», «Самаркандский вестник» ва «Самарқанд» рўзномаларида мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти тўғрисида мақолалар чоп этиш тавсия этилсин.
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари С. Салохиддинов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Б.С. САДУЛЛАЕВ
Самарқанд ш.,
2012 йил 20 март,
288-Қ-сон