ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ БИЛАН ТУРКМАНИСТОН ҲУКУМАТИ ЎРТАСИДА
Баённома
Томонларнинг чегарабўйи ҳудудларида жойлашган хўжалик объектларидан фойдаланиш ва уларда таъмирлаш-тиклаш ишларини ўтказиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида 2008 йил 10 мартда имзоланган Битимга ўзгартиш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида Томонларнинг чегарабўйи ҳудудларида жойлашган хўжалик объектларидан фойдаланиш ва уларда таъмирлаш-тиклаш ишларини ўтказиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида 2008 йил 10 мартда имзоланган Битимнинг 10-моддасига мувофиқ (бундан кейин — Битим),
Битимнинг 2013 йил 10 мартда амал қилиши тугашини инобатга олиб,
Битим доирасида биргаликдаги фаолиятни давом эттириш истагида, қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1-модда.
Битимнинг 11-моддаси иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агар ушбу Битимнинг амал қилиши тугашидан камида олти ой олдин Томонлардан бири бошқа Томонни ёзма равишда ушбу Битимнинг амал қилишини тугатиш нияти тўғрисида хабар бермаса, мазкур Битим кейинги беш йиллик муддатларга ўз-ўзидан узаяверади».
2-модда
Мазкур Протокол имзоланган санадан бошлаб кучга киради.
Ашхобод шаҳрида 2012 йил 2 октябрь куни икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, туркман ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил юридик кучга эга.
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2012 й., 3-4-сон,)