Самарқанд вилояти ҳокимининг
Қарори
САМАРҚАНД ШАҲАР ҲУДУДИДА ЙЎНАЛИШСИЗ ТАКСИЛАРДА ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ХИЗМАТ ТАРИФИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги 219/30-VI-сонли «Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 25 майдан ўз кучини йўқотади.
«Самарқандтранс маркази» тизимидаги йўналишсиз таксиларда йўловчи ташувчи автокорхоналар томонидан аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматини тартибга солиш мақсадида «Самарқандтранс маркази»нинг 2012 йил 2 июлдаги 184/5-1-сонли таклифи ва вилоят Молия бошқармасининг 2012 йил 17 августдаги 03-3/968-сонли хулосасини инобатга олиб қарор қиламан:
1. 2013 йил 1-февралдан бошлаб Самарқанд шаҳрида йўналишсиз таксиларда йўловчи ташиш транспорти хизматларининг чекланган тарифи бир йўловчини 1 километрга ташиш учун 400 (тўрт юз) сўм миқдорида белгилансин.
2. Вилоят ҳокимлиги Молия бошқармаси (А.Каримов), Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси (С.Холматов), вилоят Давлат солиқ бошқармаси (Ҳ.Шакиров) ҳамда «Самарқандтранс маркази» (И.Ҳамраев)га юқорида ўрнатилган тарифларнинг тўғри қўлланилиши устидан доимий назорат ўрнатиш топширилсин.
3. Вилоят телерадиокомпанияси (А.Ахмедов), «Зарафшон» ва «Самаркандский вестник» (Ф.Тошев), «Овози Самарқанд» (О.Хидиров)ларга Самарқанд шаҳрида йўналишсиз таксиларда йўловчи ташувчи транспорт воситаларининг фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда аҳолига яратилаётган қулайликларни кенг равишда ёритиб бориш тавсия этилсин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Алиходжаев зиммасига юклатилсин.
Ҳоким З.Т. МИРЗАЕВ
Самарқанд ш.,
2013 йил 28 январь,
21-Қ-сон