16.01.2013 йилдаги 30-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 25.01.2013 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган вилояти наманган шаҳар ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАТТИҚ ВА МАИШИЙ ЧИҚИНДИЛАРНИ ТАШИБ ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА ХИЗМАТ ТАРИФЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган шаҳридаги маҳаллалар ҳудудларининг санитар тозалигини доимий равишда сақлаб туриш ва яхшилаш, маиший чиқиндиларни ўз вақтида ташиб чиқариш, транспорт воситаларидан самарали фойдаланиш бўйича бир қатор чоралар кўрилишига қарамасдан, аҳоли ва юридик шахслар томонидан бу борада белгиланган санитария ва шаҳарсозлик қоидаларига риоя этмаслик, белгилаб берилмаган жойларга чиқиндиларни чиқариб ташлаш, чиқиндиларни ташиб кетиш харажатлари учун маблағларни ўз вақтида тўламаслик ҳамда шартнома мажбуриятларини бажармаслик ҳолатларига йўл қўйилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, шаҳар ҳудудида кенг қамровли қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги, ҳудуд чегаралари кенгайиб бораётганлиги, аҳоли сони ва санитар тозалов ишларининг ҳажмлари кескин ортиб кетганлиги, натижада бу мақсадлар учун харажатлар ошиб бораётганлиги ва Наманган шаҳар ҳокимлиги «Ободонлаштириш» давлат унитар корхонаси томонидан қилинаётган харажатлар қопланмай келинаётганлиги кузатилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридаги ҳолатларни эътиборга олиб, шаҳар ҳудудини санитар тозалигини доимий равишда талаб даражасида сақлаб туриш, тозалов хизматлари сифатини ошириш, қаттиқ ва маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш бўйича шартномаларни ўз вақтида тузиш ва улардаги мажбуриятларни лозим даражада бажарилишини таъминлаш мақсадида ҳамда «Чиқиндилар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддаси ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 25-моддасига мувофиқ қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Наманган шаҳар ҳокимлиги «Ободонлаштириш» давлат унитар корхонаси томонидан қаттиқ ва маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш бўйича 2013 йилнинг 1 январидан қуйидаги тарифлар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига 1 кишига 1 ойга 600 сўм, 2013 йил 1 июлдан 1 ойга 700 сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет тизимидаги ташкилот, муассасаларга 1 м3 қаттиқ ва маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш учун 10000 сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик ҳисобидаги ташкилотларга 1 м3 қаттиқ ва маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш учун 11000 сўм.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Наманган шаҳар ҳокимлиги «Ободонлаштириш» давлат унитар корхонаси (А. Абдуллаев)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда шаҳардаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, хўжалик фаолиятини юритаётган субъектлар билан шартномалар тузиш ҳамда кўрсатилган хизматлар тўловларини ундириш бўйича зарур чоралар кўрилишини таъминлаш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шаҳар ҳудудида жойлашган барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва мулкчилик шаклидан қатъии назар, ташкилот, корхона раҳбарлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15 кун муддат ичида аҳоли хонадонларидан, ташкилот, корхона ҳудудидан ҳосил бўлган қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тасдиқланган тарифлар асосида ташиб чиқариш бўйича шаҳар ҳокимлиги «Ободонлаштириш» давлат унитар корхонаси билан шартнома тузилишини, шунингдек, кўрсатилган хизматлар бўйича тўловларни ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиб борилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маҳалла хайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмаси (А. Мукаррамов), шаҳар давлат содиқ инспекцияси (Қ. Мирахмедов), шаҳар статистика бўлими (А. Хайдаров), шаҳар ДСНЭМ (Т. Алимов), шаҳар табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси (К. Эргашев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган шаҳар ҳокимлиги «Ободонлаштириш» давлат унитар корхонасига шаҳардаги барча МФЙлар ҳамда ташкилот, корхоналар билан қаттиқ ва маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш бўйича шартномаларни тузишда, кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиб борилишида амалий ёрдам кўрсатиб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Барча тижорат банклар раҳбарларига банк мижозларидан қаттиқ ва маиший чиқинди ташиб чи қари ш бўйича шаҳар ҳокимлиги «Ободонлаштириш» давлат унитар корхонаси билан шартномалар тузилиши ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишида амалий ёрдам кўрсатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шаҳар ҳокимлигининг молия бўлими (А. Джалолов), шаҳар маҳаллий бюджети ҳисобидаги ташкилот ва муассасалар 2013 йил харажатлар сметасига қаттиқ ва маиший чиқиндиларини ташиб чиқариш бўйича белгиланган нормативлар асосида зарур маблағларни киритиш ҳамда ушбу маблағларни ўз вақтида ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарор «Наманган садоси» газетасида эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Наманган шаҳар ҳокимининг 2011 йил 31 декабрдаги 866-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари С. Султанов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Т. ДАДАБАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 16 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-сон