Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 15.04.1999 йилдаги ПФ-2286-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжат 01.07.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 ЙИЛГАЧА БЎЛГАН ДАВРДА ЎЗБЕКИСТОНДА ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллатлараро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга кўмаклашиш ҳамда халқаро туризм бозорига узвий қўшилиш, Ўзбекистоннинг маданий-тарихий ва маънавий меросини жаҳон ҳамжамиятида тарғиб қилиш, шунингдек сайёҳларга хизмат кўрсатиш сифатини жаҳон андозалари даражасига етказиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2005 йилгача бўлган даврда Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш Дастури ва уни амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби, 1, 2-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Иловалар келтирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, сайёҳлик ташкилотлари четдан келтириладиган технология ва меҳмонхона ускуналари, сайёҳлик мақсадларига мўлжалланган транспорт воситалари учун божхона пошлиналари тўлашдан 3 йил муддатга озод қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 27 июндаги 3099-сон Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 6-7-сон, 115-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 30 июндаги 2332-сон Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 6-сон, 156-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Умид» жамғармаси ҳар йили талабаларни сайёҳлик индустрияси мутахассисликлари бўйича етакчи хорижий мамлакатларга таълим олиш учун юборишни кўзда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги ва «Ўзбектуризм» Миллий компанияси Ўзбекистон Республикасининг АҚШ, Япония, Буюк Британия, Германия, Франция ва Италиядаги элчихоналарида маданият ва туризм масалалари бўйича маслаҳатчи лавозим бирликларини жорий этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маслаҳатчилар лавозими таъминотининг 50 фоизи «Ўзбектуризм» Миллий компанияси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 15 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-2286-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 4-сон, 96-модда; 6-сон, 156-модда; 2002 й., 6-7-сон, 115-модда)