14.02.2013 йилдаги 41-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона интеграциялашган ахборот тизимини янада янгилаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-721-сон ва «Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 21 мартдаги ПҚ-1730-сон қарорларини бажаришни давом эттириш чора-тадбирларини кўриш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада такомиллаштириш ҳамда бюджет даромадларини тўлиқ қамраб олинишини, бюджетнинг режалаштириш ва назорат қилиш бўйича функцияларни қамраб олинишини кенгайтиришни ўз ичига олувчи ғазна операцияларининг узлуксиз амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилиш» лойиҳаси (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) доирасида Осиё тараққиёт банки иштирокида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ягона интеграциялашган ахборот тизими ташкил этилганлиги ва фаолият кўрсатаётганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа доирасида ўтказилган тендер савдолари натижалари бўйича Осиё тараққиёт банки қарз маблағларидан 5,8 млн. АҚШ доллари ўзлаштирилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада такомиллаштириш ҳамда бюджет даромадларини тўлиқ қамраб олинишини, бюджетнинг режалаштириш ва назорат қилиш бўйича функцияларни қамраб олинишини кенгайтиришни ўз ичига олувчи ғазна операцияларининг узлуксиз амалга оширилишини таъминлаш талаб этилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ягона интеграциялашган ахборот тизими учун дастурий таъминот ва сервер асбоб-ускуналарини сотиб олиш учун 2013-2014 йилларда республика бюджетидан маблағлар ажратилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ягона интеграциялашган ахборот тизими учун дастурий таъминот ва сервер асбоб-ускуналарини сотиб олиш учун 2013 йил 1 октябргача ўрнатилган тартибда тендер савдолари ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ахборот-ҳисоблаш маркази» ДУКга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ягона интеграциялашган ахборот тизими учун дастурий таъминот сотиб олингунга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги номидан ва унинг ҳисобидан тендер (танлов) савдолари ўтказмасдан «Ғазначилик» дастурий мажмуини муаллифлик кузатуви ва функционал кенгайтириш юзасидан унинг яратувчиси билан шартномалар тузишга, шунингдек «Ғазначилик» дастурий мажмуини кузатиб бориш бўйича олдинги кўрсатган хизматлари учун ҳақ тўлашга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 мартдаги 171-ф-сон фармойишининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«3. Белгилансинки, «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ахборот-ҳисоблаш маркази» ДУК томонидан кўрсатиладиган ишлар ва хизматлар учун харажатлар тўлови Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида ушбу мақсадлар учун ҳар йили назарда тутиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади ва бунда ишлар ва хизматлар ҳажми ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилиши керак».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 14 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 7-сон, 88-модда)