Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг
Қарори
Алоқа соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ундирувларни қўллаш тартиби тўғрисида йўриқномани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 14 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 164-1]
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 3-сон, 6-модда) ва Ўзбекистон Республикасининг «Алоқа тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 3-сон, 159-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Алоқа соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ундирувларни қўллаш тартиби тўғрисида йўриқнома (рўйхат рақами 164, 1995 йил 29 август) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Х. МИРЗАХИДОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 29 январь,
7-мҳ-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 7-сон, 92-модда)