Ҳужжат кучини йўқотган 08.08.2018 19.03.1999 йилдаги ПФ-2270-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 08.08.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ТУРКИСТОН-ПРЕСС» НОДАВЛАТ АХБОРОТ АГЕНТЛИГИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси 2018 йил 7 августдаги ПФ-5504-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида демократик жараёнларни чуқурлаштириш, оммавий ахборот воситалари имкониятларини кенгайтириш ва эркинлигини таъминлаш, уларни бозор иқтисодиёти ҳамда демократик тамойиллар асосида ислоҳ этишни кучайтириш, шунингдек, Ўзбекистоннинг жаҳон ахборот бозоридан ўзига мос ўринни эгаллашига эришиш, республика ҳаёти ҳақида холис ахборотни дунёга тезкор тарқатиш тизимини яратиш, аҳолининг жаҳон миқёсидаги ахборотларга бўлган эҳтиёжини янада тўлароқ қондириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистоннинг ҳукуматга қарашли бўлмаган оммавий ахборот воситалари, давлат ва нодавлат ташкилотларидан иборат ташаббускор гуруҳнинг «Туркистон-пресс» нодавлат ахборот агентлигини ташкил этганликлари маъқуллансин. Агентликнинг низоми Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтганлиги эътиборга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (Э. Ғаниев) ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (З. Мирхўжаев) «Туркистон-пресс» нодавлат ахборот агентлигини ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказсинлар ҳамда миллий ва хорижий валютада операцияларни амалга ошириш учун Агентликнинг тегишли ҳисоб рақамларини очсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Р. Азимов) Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан «Туркистон-пресс» нодавлат ахборот агентлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 50 миллион сўм ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агентлик, унинг бўлимлари, филиаллари ва унинг тузилмасига кирувчи корхоналар бўш қолган маблағларни ўз моддий-техника базасини замонавий технологиялар асосида ривожлантиришга ва Агентлик ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтириш шарти билан барча турдаги давлат солиқларидан, божхона божи ҳамда давлат бюджетига ўтказиладиган бошқа мажбурий тўловлардан, шунингдек, валюта тушумининг бир қисмини мажбурий тарзда сотишдан уч йил муддатга озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (К. Тўлаганов) 1998 йил 1 январ ҳолатидаги баланс қиймати бўйича Тошкент шаҳри, Хоразм кўчаси, 51-уй биносидан «Туркистон-пресс» нодавлат ахборот агентлигининг эҳтиёжига мувофиқ қисмини бир ой муддат ичида ажратиб берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Туркистон-пресс» нодавлат ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган қонунлар, қарорлар ва бошқа ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва Фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари, вазирликлар ва идораларнинг норматив ҳужжатлари ҳамда расмий статистик тўпламлари мажбурий равишда юборилувчи ташкилотлар рўйхатига киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Почта ва телекоммуникациялар агентлиги «Туркистон-пресс» нодавлат ахборот агентлигини белгиланган тартибда шаҳар ва ҳукумат телефонлари, бошқа зарур алоқа каналлари ва воситалари билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Маълумотлар узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва эксплуатация қилиш бўйича «UzPAK» корхонаси «Туркистон-пресс» нодавлат ахборот агентлигини шартнома асосида зарур техника жиҳозлари билан таъминлашда, «Интернет», бошқа тармоқлар ва агентликлар, шу жумладан хорижий тармоқлар ва ахборот агентликлари билан уланиш, ахборотларни тақдим зтиш ва харид қилишида ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 19 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-2270-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 3-сон, 73-модда)