Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
Товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 30 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2418]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 4 майдаги 01-02/13-19-сонли ««Товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2418-5, 04.05.2021 й.) асосан 2021 йил 5 августдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 2-сон, 36-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 29-сон, 328-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 379-сон «Ташқи савдо операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиботларни либераллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 2-сон, 24-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 28 январь,
01-02/12-9-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 28 январдаги 01-02/12-9-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисида
низом
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 2-сон, 36-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ–4455-сон «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 29-сон, 328-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 379-сон «Ташқи савдо операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиботларни либераллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 2-сон, 24-модда) мувофиқ дастлабки божхона декларациясини тақдим этган ҳолда «эркин муомалага чиқариш» (кейинги ўринларда — импорт деб юритилади) божхона режимига жойлаштириладиган товарларни декларациялаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Дастлабки божхона декларацияси (кейинги ўринларда — ДБД деб юритилади) товарларни божхона ҳудудига етиб келгунига қадар декларациялаш бўлиб, у декларантнинг хоҳишига кўра қўлланилиши мумкин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 22 июндаги 01-02/12-11-сонли қарори (рўйхат рақами 2418-1, 27.06.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 347-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидаги товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнида ДБДнинг қўлланилишига йўл қўйилмайди:
а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилиниши тақиқланган;
б) лицензиялар бўйича импорт қилинадиган;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) ваколатли органларнинг рухсатномаси талаб қилинадиган (мувофиқлик, гигиена, ветеринария сертификатлари ва карантин рухсатномаси бундан мустасно).
(2-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 14 ноябрдаги 01-02/12-24-сонли қарори (рўйхат рақами 2418-2, 24.11.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 48-сон, 573-модда)
3. Товарларнинг дастлабки божхона расмийлаштируви божхона постида икки босқичда амалга оширилади:
биринчи босқичда ДБД божхона юк декларацияси (кейинги ўринларда — БЮД деб юритилади) бланкларида ёки электрон БЮД шаклида расмийлаштирилади ҳамда божхона постининг мансабдор шахси томонидан «BOJXONA NAZORATIDAGI YUK» тўртбурчак штампи қўйилиб, назоратга олинади. Бунда ДБДда кўрсатилган товарларнинг тўлиқ миқдори учун божхона тўловлари тўланади;
иккинчи босқичда товарлар импорт божхона режими асосида товарга нисбатан ваколатга эга бўлган шахснинг тўла ихтиёрига берилади. Бунда божхона постининг мансабдор шахси томонидан ДБДга «YUK CНIQARISНGA RUXSAT BERILDI» тўртбурчак штампи қўйилади.
II. ДБДни расмийлаштиришнинг биринчи босқичи
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Товарларни дастлабки божхона декларациялашда божхона органларига товарларни расмийлаштируви давомида тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхатига асосан (мувофиқлик, гигиена, ветеринария сертификати ва карантин рухсатномаси бундан мустасно) божхона постига ҳужжатларнинг декларант томонидан тасдиқланган нусхалари ҳамда ушбу ҳужжатлардаги маълумотларнинг электрон кўриниши тақдим этилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 14 ноябрдаги 01-02/12-24-сонли қарори (рўйхат рақами 2418-2, 24.11.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 48-сон, 573-модда)
Ҳужжатлар божхона постига «Товарларни электрон декларациялаш» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ваколатли органлар ва божхона расмийлаштируви мутахассиси томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда электрон кўринишда ҳам тақдим этилиши мумкин.
5. ДБДда товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилишидан ва (ёки) божхона постига тақдим этилишидан олдин декларантга маълум бўлмаган маълумотлар акс эттирилмаслиги мумкин.
ДБД импорт божхона режимига асосан БЮДни тўлдириш тартибига мувофиқ тўлдирилади. Бунда ДБДнинг биринчи устуни 1-қисмида «ПР» ҳарфли белги кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Агарда ДБДда кўрсатилган товарлар декларацияни қабул қилган божхона постига декларация қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз календарь куни ичида тақдим этилмаса, у топширилмаган деб ҳисобланади. Бундай ҳолларда ДБД бекор қилинади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 22 июндаги 01-02/12-11-сонли қарори (рўйхат рақами 2418-1, 27.06.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 347-модда)
III. ДБДни расмийлаштиришнинг иккинчи босқичи
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Товарлар импорт божхона режими асосида товарга нисбатан ваколатга эга бўлган шахснинг тўла ихтиёрига берилишидан аввал божхона постига қонун ҳужжатларига мувофиқ гигиена, мувофиқлик, ветеринария сертификатлари ва карантин рухсатномаси тақдим қилинади ва белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 14 ноябрдаги 01-02/12-24-сонли қарори (рўйхат рақами 2418-2, 24.11.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 48-сон, 573-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Товарлар божхона кўригига тақдим қилинишидан олдин божхона пости мансабдор шахси ҳужжатлар нусхаларида кўрсатилган маълумотларни асл ҳамда электрон ҳужжатлардаги маълумотлар билан солиштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Агарда тақдим қилинган ҳужжатлар (шу жумладан электрон кўринишдаги) билан асл ҳужжатлардаги маълумотларда номувофиқликлар мавжуд бўлса ёки ДБДда керакли маълумотлар етишмаса, декларант томонидан ДБДга тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилади.
ДБДга тузатиш киритиш (қайта расмийлаштириш) товарларни божхона кўриги амалга оширилгунга қадар божхона пости томонидан бир иш куни мобайнида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. ДБДни бекор қилиш Божхона юк декларацияларига тузатиш киритиш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2143, 2010 йил 24 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 38-сон, 339-модда) мувофиқ амалга оширилади.
ДБД бекор қилинганидан сўнг, янги БЮД Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 92-моддасида белгиланган 15 кунлик муддат ичида тақдим этилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. ДБДнинг электрон нусхасига божхона постининг мансабдор шахси томонидан божхона кўриги далолатномаси (44-устун), юкни етказиб бериш назорат китобчаси (53-устун) рақамлари, саналари ва товарлар келтирилган сана (С устун) ҳақидаги маълумотлар киритилади ва ДБДнинг биринчи кичик бўлими 1-устунидаги «ПР» белгиси «ИМ» белгиси билан алмаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Якуний қоидалар
12. Божхона расмийлаштирувида тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун декларант жавобгардир.
13. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 5-сон, 63-модда, 26-сон, 347-модда; 2014 й., 48-сон, 573-модда; 2016 й., 15-сон, 153-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2018 й., 10/18/2418-4/1365-сон)