Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон қарори)
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини, асбоб-ускуналарини ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилишнинг такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 28 январь,
20-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 январдаги 20-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш ишларини тартибга солиш ҳақида» 1997 йил 26 майдаги 256-сон қарорига 1-илованинг II бўлими 20-бандининг тўққизинчи хатбошидаги «Давлат техника назорати» сўзлари «Ўздавтехназорат» инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Импорт қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланишни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 25 февралдаги 84-сон қарорида:
1-банднинг иккинчи хатбошидаги «Давлат техника назорати бош бошқармаси» сўзлари «Ўздавтехназорат» инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Давлат техника назорати бош бошқармаси» сўзлари «Ўздавтехназорат» инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) 1-иловасига қуйидаги мазмундаги 31- банд қўшилсин:
| 31. |
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Машиналар ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш бош давлат инспекцияси («Ўздавтехназорат» инспекцияси) |
«Ўздавтехназорат» инспекциясининг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат инспекторлари томонидан ундириладиган йиғимлар |
40 |
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 февралдаги 39-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Маъмурий жазога тортилган шахсларни ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низомга 5-илованинг 280-кодли позициясидаги «Қишлоқ хўжалигида машина ва қурилмаларнинг техник ҳолатини назорат қилувчи бош давлат инспекцияси («Бошдавтехназорат» инспекцияси) органлари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Машиналар ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш бош давлат инспекцияси («Ўздавтехназорат» инспекцияси) органлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 5-сон, 55-модда; 2017 й., 36-сон, 951-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2018 й., 09/18/322/1172-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)