Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Қуролли Кучлари Бирлашган штабининг фуқаро ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бошқарув органлари, ҳарбий қисмлари, муассасалари, корхоналари ва ташкилотларининг, шунингдек Қуролли Кучлар Бирлашган штабининг фуқаро ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг бошқарув органлари, ҳарбий қисмлари, муассасалари, корхоналари ва ташкилотлари фуқаро ходимларининг (тиббиёт ва фармацевтика ходимлари, шунингдек Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва Зафаробод шаҳар типидаги посёлкасининг бюджет соҳаси ходимларидан ташқари) иш стажи учун фоизли устама лавозим маошининг қуйидаги миқдорларида белгилансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
| 2 йилдан 5 йилгача стажи бўлганда | — | 10 фоизи; |
| 5 йилдан 10 йилгача стажи бўлганда | — | 15 фоизи; |
| 10 йилдан 15 йилгача стажи бўлганда | — | 20 фоизи; |
| 15 йилдан 20 йилгача стажи бўлганда | — | 25 фоизи; |
| 20 йилдан ортиқ стажи бўлганда | — | 30 фоизи. |
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 3-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳамда Қуролли Кучлар Бирлашган штаби (фуқаро ходимлари бўйича), Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати раҳбар ходимлари ва мутахассисларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф коэффициентлари».
3. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 24 январь,
17-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 4-сон, 48-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.07.2018 й., 09/18/528/1494-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2023 й., 09/23/215/0299-сон)