Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки уставига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган унитар корхона ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига, шунингдек унинг хўжалик жамиятлари ва унитар корхоналарига қуйидагилар:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 44-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 104-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг «Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 77-модда) 1-илованинг;
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 26-модда);
Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 12-сон, 84-модда) 1-илованинг амал қилиши татбиқ этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 104-модда) амал қилиши татбиқ этилмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 26 мартдаги 70-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 12-сон, 140-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан кредит ва бошқа мажбуриятларни қоплаш ҳисобига ундирилган мол-мулкни, банк қурган ва қураётган кўчмас мулк объектларини, шунингдек бошқа объект ва инвестицияларни сотишдан олинган маблағларга давлат мулкини хусусийлаштиришдан олинган маблағлар сифатида қаралмайди.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 26 мартдаги 70-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 12-сон, 140-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 сентябрдаги 242-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ушбу қарорга мувофиқ банкнинг Уставига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Устав сармоясида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган тижорат банклари кенгашлари раисларини тасдиқлаш тўғрисида» 2000 йил 11 июлдаги 265-сонли қарорининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 23 январь,
15-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 январдаги 15-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Уставига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (кейинги ўринларда Банк деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 7 сентябрдаги ПФ-244-сон Фармони билан ташкил этилган.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Банкнинг муассиси ҳисобланади. Банк хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган унитар корхона шаклида ташкил этилади».
2. 4-банддаги «муассасалари» сўзи «ташкилотлари» сўзи билан алмаштирилсин.
3. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«5. Банк ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, шунингдек ушбу Уставга амал қилади».
4. 6-бандда:
«хўжалик суди ва холислик судида» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Банк унга хўжалик юритиш ҳуқуқи билан тегишли бўлган мол-мулкка, шунингдек банк фаолиятини амалга ошириш давомида сотиб олинадиган (олинадиган) ва Банкнинг ўз мулки бўлган бошқа мол-мулкдан қонун ҳужжатларида ва ушбу Уставда белгиланган тартибда эгалик қилади, фойдаланади ва тасарруф этади».
5. 7-бандда:
биринчи хатбошидан «(бўлимлари)» сўзи чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошидан «Охунбобоев» сўзи «Истиқбол» сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи — олтинчи хатбоши қўшилсин:
«Банкнинг фирма номи:
давлат тилида: тўлиқ номи – «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки», қисқартирилган номи «Ўзмиллийбанк»;
рус тилида: тўлиқ номи – «Национальный банк внешней экономической деятельности Республики Узбекистан», қисқартирилган номи «Узнацбанк»;
инглиз тилида: тўлиқ номи – «National Bank for Foreign Economic Activity of the Republic of Uzbekistan», қисқартирилган номи – NBU».
6. 10-бандда:
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«қонун ҳужжатларига ва халқаро банк амалиётига мувофиқ кредитлар, депозитлар, омонатлар шаклида, шунингдек бошқа шаклларда хорижий валютадаги маблағларни жалб этиши мумкин»;
саккизинчи хатбошида «экспорт» сўзидан кейин «ва импортнинг ўрнини босадиган» сўзлари қўшилсин;
ўнинчи хатбошида «МДҲ қатнашчиси бўлган давлатлар ва хорижий давлатларнинг банклари билан» сўзлари «хорижий банклар билан» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн учинчи хатбошига «инновация» сўзидан кейин «ва инвестиция» сўзлари қўшилсин;
ўн тўртинчи хатбошидаги «билан» сўзидан кейин «шу жумладан хўжалик жамиятларида иштирокчи ёки акциядор сифатида, мол-мулкнинг бир қисмини белгиланган тартибда хўжалик юритишига берган ҳолда унитар корхоналар (шуъба корхоналар) ташкил этиш ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда» сўзлари қўшилсин;
ўн еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«қонун ҳужжатлари доирасида, шунингдек халқаро банк амалиётига мувофиқ бошқа банк операцияларини амалга оширади».
7. III бўлимнинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«III. Мол-мулк ва кредит ресурслари».
8. 12 — 16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«12. Банкка хўжалик юритиш ҳуқуқи билан тегишли бўлган мол-мулк пул маблағлари ва унга тегишли бўлган бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, транспорт ва бошқа бойликлардан иборатдир.
Банкнинг кўчмас мол-мулки, мажбуриятларни (Банк олдидаги қарзларни) қайтариш ҳисобига Банкка ўтган кўчмас мол-мулкдан ташқари, сотилиши, ижарага берилиши ва гаровга қўйилиши, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондига улуш сифатида киритилиши ёки Банк Кенгашининг қарорига кўра бошқача усулда ўзгага берилиши мумкин.
Банкнинг қолган мол-мулки, шу жумладан мажбуриятларни (Банк олдидаги қарзларни) қайтариш ҳисобига Банкка ўтган мол-мулк сотилиши, ижарага берилиши ва гаровга қўйилиши, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондига улуш сифатида киритилиши ёки Банк Кенгаши томонидан белгиланган тартибда бошқача усулда ўзгага берилиши мумкин.
13. Банкнинг устав фонди 4.000.000.000.00 (тўрт миллиард) сўм ва устав фондини кўпайтириш учун маблағларни ўтказиш кунида Марказий банкнинг курси бўйича 400.000.000.00 (тўрт юз миллион) АҚШ долларига тенг бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тўланган маблағлар ва Банк фойдасини капиталлаштириш ҳисобидан ташкил бўлади.
14. Устав фонди мақсадли тушумлар, республика бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига ҳосил бўлади. Устав фонди миқдори ушбу Уставда белгиланган тартибда ўзгартирилиши мумкин.
15. Банкда захира жамғармаси ташкил этилади ва ушбу жамғарма банк операцияси бўйича эҳтимолий зарарларни қоплаш учун мўлжалланади ҳамда устав фондининг 15 фоизига етгунга қадар соф фойдадан йиллик ажратмалар (камида 5 фоиз) ҳисобига шакллантирилади.
16. Банкнинг мол-мулкини реализация қилиш (сотиш) ва ижарага беришдан тушган маблағлар унинг тасарруфида қолади ва Банк томонидан устав фаолиятига мувофиқ мустақил фойдаланилиши мумкин».
9. 17-бандда:
ўзбек тилидаги иккинчи хатбоши ўзгартирилмайди;
тўққизинчи хатбошидаги «йил давомида тақсимланмаган даромадидан» сўзлари «йил давомида тақсимланмаган фойдасидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. 18-бандда:
иккинчи хатбошидаги «муассасалари» сўзи «ташкилотлари» сўзи билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «экспорт қилинадиган» сўзларидан кейин «ва импортнинг ўрнини босадиган» сўзлари қўшилсин;
олтинчи хатбошидаги «ҳисоблар ва омонатларга» сўзларидан кейин «қимматли қоғозларга ва бошқа молиявий воситаларга» сўзлари қўшилсин;
саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўққизинчи — йигирма иккинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи — йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«асбоб-ускуна, ҳисоб-китоб терминаллари, банкоматлар, транспорт воситалари ва бошқа мол-мулкни сотиб олади ҳамда ижара ва лизинг шартларида беради»;
қуйидаги мазмундаги йигирма иккинчи хатбоши қўшилсин:
«қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа банк операцияларини амалга оширади».
11. 22-бандда:
биринчи хатбошидаги «банк сармоясининг сақловчиси сифатида» сўзлари «муассис сифатида» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «сармоясини» сўзи «фондини» сўзи билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидан «амалдаги» сўзи чиқариб ташлансин.
12. 23-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«23. Қуйидагилар Банкнинг бошқарув органи ҳисобланади:
Банк Кенгаши;
Банк Бошқаруви.
Банк Кенгаши Банк бошқарувининг юқори коллегиал органи ҳисобланади, унга Раис бошчилик қилади. Банк Кенгашининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади».
13. 25-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«25. Банк Кенгаши:
Банк фаолиятини, кредитлаш ва маблағларни инвестициялашнинг тўғрилигини назорат қилади (омонатчилар, кредиторлар ва муассисларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида);
Банкнинг муқобил капиталлашувини қўллаб-қувватлайди;
Банк сиёсатини шакллантиради;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Банк Устави, унга ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳаларини тасдиқлаш учун киритади;
Банк Устав фондини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этади;
Банк фаолиятининг йиллик натижаларини тасдиқлайди;
Банк Бошқарувининг тақдимномаси бўйича фойдани тақсимлаш, шунингдек зарарларни қоплаш тартибини тасдиқлайди;
Банкнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлайди;
Банк Бошқаруви аъзолари таркибини тасдиқлайди, Банк Раиси ва Банк Раисининг ўринбосарлари бундан мустасно;
Кредитлаш, активлар ва пассивларни бошқариш, инвестицияларни амалга ошириш ва Банк мижозларига хизматларнинг янги турларини кўрсатиш соҳасида Банк сиёсатининг асосий йўналишларини белгилайди;
Банк Бошқаруви ҳисоботларини, Банк ички аудити хизмати раҳбарининг ахборотини эшитади;
Банкка алоқадор бўлган шахслар билан битимлар тузиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
қиймати бундай битимни тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда Банк активлари баланс қийматининг йигирма беш фоизидан ортиқни ташкил этадиган битимлар ёки бир неча ўзаро боғлиқ битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилади;
Банкнинг кўчмас мол-мулкини (мажбуриятлар ва қарзларни қоплаш ҳисобига Банкка ўтган кўчмас мол-мулк бундан мустасно) реализация қилиш, ижарага бериш ва гаровга қўйиш, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондига улуш сифатида киритиш ёки бошқа усулда ўзгага бериш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
мажбуриятлар ва қарзларни қоплаш ҳисобига Банкнинг мулкига ўтган мол-мулкни Банк томонидан реализация қилиш тартибини белгилайди;
Банкнинг филиаллари, ваколатхоналари, шуъба корхоналарини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда уларнинг низомларини ва уставларини тасдиқлайди;
Банк Бошқаруви фаолияти тартибини белгилаб берадиган ҳужжатларни тасдиқлайди;
қонун ҳужжатларига ва ушбу Уставга мувофиқ Банк Кенгашининг ваколатларига тегишли бўлган бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади».
14. 26-банднинг ўн биринчи хатбошидаги «фикр билдиришган» сўзлари «овоз берган» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. 27-бандда:
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» сўзлари «Банк» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «ва Банк Кенгашининг» сўзлари «Банк Кенгаши ва Бошқарувининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Банк Кенгаши томонидан белгиланадиган тартибда банк мол-мулкини тасарруф этади, кўчмас мулк бундан мустасно»;
еттинчи хатбошидаги «хайрия тадбирлари» сўзлари «хайрия эҳсонлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида келишишни ва тасдиқлашни талаб қилмайдиган Банкнинг услубий кўрсатмаларини, йўриқномаларини тасдиқлайди».
16. 30-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«30. Банк ҳар бир ходимининг меҳнат даромадлари Банк ишининг пировард натижалари ҳисобга олган ҳолда, шахсан қўшган меҳнат ҳиссасига қараб белгиланади ва улардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тўланади».
17. 31-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«31. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин соф фойда банкнинг тасарруфида қолади ва ундан Банк Кенгаши томонидан белгиланадиган тартибда фойдаланилади».
18. 35-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«35. Банкнинг молия-хўжалик фаолияти устидан назорат қилиш ва Банк фаолиятини текшириш (аудит) Банкнинг Ички аудит хизмати, мустақил аудиторлик ташкилотлари, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай текширишларни амалга ошириш ваколати берилган назорат органлари томонидан амалга оширилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 4-сон, 46-модда, 37-сон, 483-модда; 2014 й., 10-сон, 104-модда; 2015 й., 12-сон, 140-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2018 й., 09/18/108/0709-сон; 12.03.2020 й., 09/20/144/0314-сон)