23.01.2013 йилдаги 16-сон
Ҳужжат 28.01.2013 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
«Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи тўғрисидаги Битимни (Москва, 2011 йил 16 июнь) ратификация қилиш ҳақида» Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 13 декабрдаги ЎРҚ-307-сон Қонунини бажариш юзасидан ҳамда кўрсатиб ўтилган Битим қоидалари Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари томонидан бажарилиши мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Миллий хавфсизлик хизмати, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти билан биргаликда Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи тўғрисидаги Битимдан келиб чиқувчи мажбуриятларнинг бажарилишини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига амалда мақсадга мувофиқликдан келиб чиқиб ҳамда ушбу қарорнинг 2-бандида кўрсатиб ўтилган вазирликлар ва идоралар раҳбарлари билан келишган ҳолда Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи фаолиятининг тегишли қисми бўйича, шунингдек Ялпи мажлисларда ва Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи доирасида ўтказиладиган бошқа тадбирларда иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси делегацияларини шакллантиришда уларнинг вакилларини эксперт сифатида жалб қилишга рухсат этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.