15.06.2000 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан
Тожикистон Республикаси ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АБАДИЙ ДЎСТЛИК ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси, бундан кейин Олий Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Томонлар ўртасида биродарлик, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини барқарор қилиш иккала давлат халқларининг туб манфаатларига мос келади, тинчлик ва хавфсизлик ишига хизмат қилади деб ҳисоблаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзларининг БМТ Низоми, Хелсинки Якунловчи акти ҳамда ЕХҲТ ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасида қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг принциплари ва мақсадларига содиқ эканликларини тасдиқлаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро майдонда баҳамжиҳат фаолият кўрсатиш ва ҳарбий-сиёсий соҳада қалин ҳамкорлик зарурлигини эътироф этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала мамлакат иқтисодий ҳамкорлигини чуқурлаштириш, уни янада тараққий эттириш учун қулай шароитлар барпо этиш зарур деб топиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавжуд ҳамкорлик муносабатларини ўзбек ва тожик халқларининг кўп асрлик тарихий илдизлар ҳамда маданият, тил ва урф-одатлар соҳасида муштаракликка эга бўлган анъанавий дўстлиги руҳида янада ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро тинчлик, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни тутиб туриш юзасидан биргаликда хатти-ҳаракатларни амалга ошириш муҳимлигини эътироф этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар, биродар ва дўст давлатлар сифатида ўз муносабатларини бир-бирини тушуниш, ҳамкорлик ва ўзаро ишонч негизида барпо этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар муносабатларни мустақилликни, суверенитетни, ҳудудий яхлитликни иккала давлат чегараларининг бузилмаслигини ҳурмат қилиш, бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик, тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик принциплари асосида фаол ривожлантиришга қатъий аҳд қилганликларини тасдиқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ҳамкорликни энг аввало мустақиллик ва суверенитетга, ҳудудий яхлитликка таҳдид солинишининг олдини олиш масалаларида ҳар томонлама кўмаклашган ҳолда ривожлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар тинчликни, халқаро барқарорлик ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш, халқаро терроризмга, ноқонуний қуролли тузилмаларга, қурол-яроғ, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ноқонуний юргизиш, диний ва бошқа шакллардаги экстремизмга қарши курашиш, шунингдек минтақавий можаролар ва Олий Томонларнинг манфаатларига дахлдор бошқа бўҳронли вазиятларни тартибга солиш механизмини такомиллаштириш мақсадида бир-бирларига кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ҳарбий иттифоқларга кирмаслик, давлатларнинг қандайдир гуруҳларида, шунингдек бошқа Олий Аҳдлашувчи Томонга қарши қаратилган хатти-ҳаракатларда иштирок этмаслик мажбуриятини тасдиқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ўз ҳудудларидан, робита тизимлари ва бошқа инфратузилмаларидан учинчи давлатлар ёхуд ноқонуний ҳарбий тузилмаларнинг бошқа Олий Аҳдлашувчи Томонга қуролли тажовуз ёки ўзга душманона хатти-ҳаракатларга тайёрланиш ёинки амалга ошириш мақсадида фойдаланишига йўл қўймаслик мажбуриятини оладилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчи давлатлар ёки ноқонуний қуролли тузилмалар тарафидан Олий Томонлардан бирига қуролли ҳужум қилиниши хавфи юзага келган ҳолларда Олий Аҳдлашувчи Томонлар дарҳол ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш мақсадида маслаҳатлашув ўтказадилар. Тегишли Олий Аҳдлашувчи Томонга зарур ёрдам, жумладан ҳарбий-техникавий ёрдам берилади, шунингдек Томонлар ихтиёрида бўлган воситалар БМТ Низомининг 51 -моддасига мувофиқ жамоавий мудофаа ҳуқуқини амалга ошириш мақсадида тақдим этилиб, кўмаклашилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар Марказий Осиёда тинчликни мустаҳкамлаш, барқарорлик ва хавфсизликни оширишда ўзаро кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар коллектив хавфсизликни мустаҳкамлаш, шунингдек БМТ, ЕХҲТнинг тинчликпарварлик ролини кучайтиришга ва минтақавий можаролар ҳамда Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг манфаатларига дахлдор бўлган бошқа нохуш вазиятларни бартараф этиш механизми самарадорлигини оширишга кўмаклашадилар, зарур ҳолларда биргаликда ёинки мувофиқ хатти-ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида ушбу соҳаларда ўз позицияларини мувофиқлаштирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар мунтазам равишда ўзаро манфаатли масалаларда маслаҳатлашув ўтказиб турадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Олий Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудудида яшаётган бошқа Олий Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароларига, уларнинг миллати, дини ёки бошқа тафовутларидан қатъи назар, уларга инсон ҳуқуқлари тўғрисида халқаро нормаларга мувофиқ сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳуқуқ ва эркинликларни кафолатлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдиган тожиклар ҳамда Тожикистон Республикаси ҳудудида яшайдиган ўзбекларнинг миллий маданияти ва тилининг сақланиш ҳамда ривожланиш ҳуқуқини кафолатлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар дарслар ўзбек ва тожик тилида олиб бориладиган барча турдаги таълим муассасалари учун зарур ўқув ва ўқув-методик адабиётларни алмашишга кўмаклашадилар. Бундай алмашув шартлари алоҳида аҳдномаларда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар Марказий Осиёдаги ягона иқтисодий муҳитнинг, шунингдек узоқ муддатли истиқболни ҳисобга олган ҳолда ўзаро манфаатли асосларда икки тарафлама иқтисодий ҳамда савдо муносабатларининг, фан, маданият, таълим, технология, экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш соҳасидаги алоқаларнинг ривожланиши ва мустаҳкамланишига кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар энг аввало саноат, қишлоқ хўжалиги, алоқа, телекоммуникациялар ва энергетика, молия ва банк фаолияти соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Олий Аҳдлашувчи Томон бошқа Олий Томонни унинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларига дахлдор бўладиган иқтисодий қарорлардан хабардор қилади ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни сусайтирадиган тадбирларни амалга оширишдан ўзини тияди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар қулай ва ўзаро манфаатли шартларда транспорт коммуникациялари, товарларни транзит қилиш ва хизматлар соҳасида ҳамкорликни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Олий Томон ўз фуқароларига бошқа Олий Томоннинг тили, маданияти, санъат асарлари, адабиёти ва матбуотини ўрганишга, жумладан ўз ўқув муассасаларида, кенг йўл очиб беради. Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг фуқаролари икки мамлакат ўқув муассасаларида таълим олишда амалдаги қонунлар асосида тенг ҳуқуққа эгадирлар.

Олий Томон бошқа Олий Томон мутахассисларига архив ҳамда тарихий ҳужжатларни ўрганиши ва тадқиқ этишлари учун имкон беради.

9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар иккала мамлакат маданий ва маърифий муассасалари ўртасидаги алоқаларни, шунингдек мутахассислар алмашишни рағбатлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Олий Томон ўз фуқароларига бошқа Олий Томоннинг тили, маданияти, санъат асарлари, адабиёти ва матбуотини ўрганишга, жумладан ўз ўқув муассасаларида, кенг йўл очиб беради. Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг фуқаролари икки мамлакат ўқув муассасаларида таълим олишда амалдаги қонунлар асосида тенг ҳуқуққа эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Томон бошқа Олий Томон мутахассисларига архив ҳамда тарихий ҳужжатларни ўрганиши ва тадқиқ этишлари учун имкон беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Томонлар алоҳида битимлар асосида фан ва техника, фундаментал тадқиқотларни амалга ошириш, қўшма дастур ва ишланмаларни, жумладан космик дастур ва ишланмаларни ҳам, амалга ошириш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантирадилар, қўшма илмий-ишлаб чиқариш жамоаларини тузиш ҳамда уларнинг фаолият юритишига кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Томонлар аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий фан ва амалиётни тараққий эттиришда қалин ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Томонлар экологик хавфсизлик соҳасидаги икки томонлама ва кўп томонлама шартномаларга мувофиқ фаолият юритиб, экологик хавфсизликка эришишга устувор аҳамият берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар атроф муҳит ифлосланишининг олдини олиш ҳамда табиатдан оқилона фойдаланишни таъминлаш учун лозим чоралар кўрадилар.Улар экологик фалокатлар ва инсоннинг табиий муҳитга таъсири оқибатларига қарши, жумладан, трансҳудудий равишда, курашиш соҳасида ҳамкорликни ривожлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ҳамжиҳат равишда бир- бирларининг дипломатик, консуллик, савдо ваколатхоналари фаолиятини енгиллаштирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ўз ҳудудларида ишбилармон доиралар, матбуот вакиллари ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этаётган мутахассислар касбий фаолиятларини амалга оширишлари ва бўлиб туришлари учун лозим шароитларни муҳайё этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар уларнинг ҳокимият қонун чиқарувчи ва ижрочи тармоқлари ўртасидаги, жумладан шаҳарлар, вилоятлар, туманлар ҳамда бошқа маъмурий- ҳудудий бирликлар ўртасидаги ҳамкорликни рағбатлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Томонлар терроризм, уюшган жиноятчилик, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ноқонуний юргизиш, қурол-яроғни контрабанда қилиш, маданий бойликларни ноқонуний сотиш ва чегарадан ўтказиш, ғайриқонуний фаолият орқасида топилган даромадларни легализация қилиш, жиноятчиликнинг бошқа хавфли турлари, жумладан фуқаролик авиацияси ва бошқа транспорт турларининг хавфсизлигига таҳдид қиладиган жиноятларга қарши курашда ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар тегишли ваколатли органларга Томонларнинг қуролли кучлари қисмларини, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг махсус бўлинмаларини жалб этиб, уларнинг ҳудудида жиноий, террорчи гуруҳларни яксон қилиш ва йўқотиш, жиноятларнинг олдини олиш, очиб ташлаш ва тафтиш қилиш, жиноят қилганликда гумондор шахсларни тутиш, жиноятчиларни қидириш бўйича оператив-қидирув тадбирларини амалга оширишга имкон берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома учинчи давлатларга қарши қаратилмаган ва Олий Томонларнинг бошқа давлатлар билан тузган икки томонлама ва кўп томонлама шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларига ҳеч бир дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БМТ Низомининг 102-моддасига мувофиқ ушбу Шартнома БМТ Котибиятида рўйхатга олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Томонлар ушбу Шартнома қоидаларини амалга ошириш мақсадида зарур ҳолларда алоҳида битимлар тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Томонларнинг вакиллари лозим ҳолларда ушбу Шартнома доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва самарадорлигини ошириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида амалий учрашувлар, маслаҳатлашувлар ҳамда музокаралар ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома қоидаларини амалга ошириш чоғида юзага келиши мумкин бўлган баҳс ва низоларни Олий Томонлар музокара ва маслаҳатлашувлар ўтказиш орқали ҳал этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро келишувига биноан ушбу Шартномага ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Улар алоҳида баённомалар тарзида расмийлаштирилади ва ратификация қилингач кучга киради ва ушбу Шартноманинг таркибий қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома ратификация қилиниши лозим ва ратификация ёрлиқлари алмашинган кундан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома чекланмаган муддатга тузилган. Бир Олий Аҳдлашувчи Томон иккинчи Олий Аҳдлашувчи Томонни унинг фаолиятини тўхтатиш нияти тўғрисида хабардор қилгунича кучда қолади. Бу ҳолда ушбу Шартнома бошқа Олий Аҳдлашувчи Томон ана шундай хабарномани олганидан кейин олти ой ўтгач амал қилишдан тўхтайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Душанба шаҳрида 2000 йил 15 июнда икки нусхада, ўзбек, тожик ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома қоидаларини талқин этишда Олий Аҳдлашувчи Томонлар рус тилидаги матндан фойдаланадилар.

(имзолар)