17.01.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2413
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академиясининг қарори, 17.01.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2413
Кучга кириш санаси
27.01.2013
Жорий версия
Ҳужжат 16.04.2026 санаси ҳолатига
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги
Ўзбекистон Бадиий академиясининг

Қарори
Қарори
Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларига академик таътил бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 17 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2413]

Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда) ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларига академик таътил бериш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори Ж. ИСМАИЛОВ

Тошкент ш.,
Тошкент ш.,
2012 йил 27 декабрь,
2012 йил 27 декабрь,
68/ҚҚ-сон
68/ҚҚ-сон
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Тошкент ш.,
Тошкент ш.,
2012 йил 27 декабрь,
2012 йил 27 декабрь,
20-сон
20-сон
Маданият ва спорт ишлари вазири Т. КУЗИЕВ
Маданият ва спорт ишлари вазири Т. КУЗИЕВ
Тошкент ш.,
Тошкент ш.,
2012 йил 27 декабрь,
2012 йил 27 декабрь,
21/ҚҚ-сон
21/ҚҚ-сон
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А. НУРИДИНОВ
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А. НУРИДИНОВ
Тошкент ш.,
Тошкент ш.,
2012 йил 27 декабрь,
2012 йил 27 декабрь,
05/ҚҚ-сон
05/ҚҚ-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2012 йил 27 декабрдаги 68/ҚҚ, 20, 21/ҚҚ, 05/ҚҚ-сон қарорига
ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларига академик таътил бериш тўғрисидаги

НИЗОМ
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
I. Умумий қоидалар
Мазкур Низом ўрта махсус, касбий таълим ташкилотлари (бундан буён матнда таълим ташкилоти деб юритилади) ўқувчиларига (бундан буён матнда ўқувчилар деб юритилади) академик таътил бериш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом хорижий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиалларига (марказ, бўлим, ўқув-маслаҳат пункти ва шу кабилар) татбиқ этилмайди.

1. Академик таътил ўқув йили мобайнида ўқувчининг саломатлигини тиклаш мақсадида 12 ой муддатгача берилади.

2. Ўқувчига ўқиш давомида икки мартагача академик таътил берилиши мумкин.

II. Академик таътил бериш ва академик таътилдан қайтиш

3. Академик таътил олиш учун ўқувчининг ота-онаси (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) таълим ташкилоти директори номига ариза билан мурожаат қилади.

Академик таътил олишни сўраб мурожаат қилинган аризага ўқувчи доимий тиббий назоратда турган тиббиёт муассасаси комиссиясининг хулосаси илова қилиниши лозим.

4. Сурункали касаллиги сабабли бир ойдан ортиқ вақт давомида дарсларга қатнаша олмаган ўқувчининг ота-онаси (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан ёзилган аризага асосан академик таътил берилиши мумкин. Бунда академик таътил муддати ўтишининг бошланиши ўқувчи дарсларга қатнаша олмаётган кундан бошлаб ҳисобланади.

5. Саломатлигини тиклаш мақсадида ўқувчига академик таътилнинг берилиши мазкур Низомнинг иловасида келтирилган Таълим ташкилотлари ўқувчиларига тиббий кўрсатмалар бўйича академик таътил беришга оид касалликлар рўйхатига мувофиқ амалга оширилади.

6. Таълим ташкилоти Педагогик кенгаши қарори асосида директор раислигида ташкил этилган Ўқувчига академик таътил бериш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) томонидан ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади.

7. Ўқувчига академик таътил бериш тўғрисидаги мурожаат бир ҳафта муддатда Комиссия томонидан кўриб чиқилади.

Комиссия хулосаси академик лицейларда — тегишли олий таълим ташкилотига, техникумларда эса — ҳудудий касбий таълим бошқармасига юборилади. Расмий жавоб хати олингандан сўнг, таълим ташкилоти директори томонидан ўқувчига академик таътил бериш тўғрисидаги буйруқ расмийлаштирилади. Мазкур буйруқда академик таътилнинг бошланиш ва тугаш саналари, шунингдек унинг ҳуқуқий асоси кўрсатилиши шарт.

8. Ўқувчи академик таътилга чиққан кундан бошлаб бир ой муддатгача ўқувчининг ота-онаси (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) академик таътилни бекор қилиш ва уни ўқишга қайтаришни сўраб таълим ташкилоти директорига ариза билан мурожаат қилганда, ариза кўриб чиқилиши мумкин.

9. Ўқувчининг ота-онаси (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) академик таътилнинг муддати тамом бўлгандан сўнг ўқувчининг ўқишга қайтиши бўйича таълим ташкилотининг директори номига ариза билан мурожаат қилиши керак.

10. Агар академик таътил даврида ўқувчи ўқиган таълим йўналиши (мутахассислиги) тугатилган бўлса, ўқувчини шу таълим ташкилоти ёки бошқа таълим ташкилотига ўқишини мос ва турдош йўналиши (мутахассислиги) бўйича кўчириш масаласи ҳам ариза билан бирга кўриб чиқилиши ва ҳал этилиши лозим.

11. Академик таътилдан қайтиш бўйича ўқувчининг мурожаати бир ҳафталик муддатда кўриб чиқилиши ва унинг таълим ташкилотига ўқишга қайтиши тўғрисида таълим ташкилоти директорининг буйруғи чиқарилиши лозим.

Ушбу буйруқда ўқувчи академик таътилдан қайтгандан сўнг ўқийдиган ўқув курси, йўналиши ва гуруҳ рақами кўрсатилиши шарт.

III. Якуний қоида
III. Якуний қоида
12. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларига академик таътил бериш тўғрисидаги низомга

Таълим ташкилотлари ўқувчиларига тиббий кўрсатмалар бўйича академик таътил беришга оид касалликлар рўйхати

1. Сил касаллигининг очиқ формалари (актив ривожланувчи ўпка сили, трахеобронхиал, ички ва периферик лимфа тугунлари, йирик суяклар, бўғимлар фаол сили ёки кичик суяк ва бўғимларнинг силдан кўп жароҳатланиши, томоқ, кекирдак, ҳалқум, қизил ўнгач, ичак, кўз, тери ва бошқа ички аъзолар актив сили).

2. Силга алоқадор бўлмаган, юрак-ўпка фаолиятлари етишмовчилиги (III даража) билан кечувчи ўпканинг сурункали касалликлари.

3. Барча босқичдаги хавфли ўсма касалликлари, икки йил олдин радикал даволанганлар бундан мустасно.

4. II ва III даражали қон айланишининг бузилиши билан кечувчи юрак клапанларининг ва мушакларнинг органик ўзгаришлари (туғма ва орттирилган).

5. II ва III даражали қон босимининг ошиши, тез ривожланувчи қон босим ошиши касаллиги—хавфли гипертония.

6. Турғун буйрак етишмовчилиги билан кечувчи буйрак ва бошқа аъзолар касалликлари.

7. Стационар шароитида даволашга муҳтож бўлган ошқозон-ичак тизими яра касалликлари.

8. Стационар шароитида бир ой муддатдан ортиқ даволаш ва реабилитация қилиш лозим бўлган оғир шикастланишлар, ўткир ва сурункали касалликлар.

9. Стационар шароитида бир ой муддатдан ортиқ даволаш ва реабилитация қилиш зарур бўлган турли этиологиялик жигар касалликлари, жигар циррози, паразитар касалликлари ва бошқалар.

10. Эндокрин касалликларнинг аниқ шакллари (акромегалия, Базедов касаллиги, Аддисон касаллиги, микседема, қандли диабетнинг оғир шакли, Иценко-Кушинга касаллиги).

11. Қон тизими касалликлари: ўткир ва сурункали лейкозлар (лимфа лейкозлар бундан мустасно), апластик анемия.

12. Асаб системасининг сурункали органик асаб касалликлари, шунингдек бўлиб ўтган касалликларнинг оғир асоратлари (энцефалит, менингит, арахноидит, бош суякнинг ва орқа миянинг ёпиқ ҳолда шикастланиши, бош суякнинг очиқ ҳолда шикастланиши ва бошқалар) натижасида ақл-заковатнинг чуқур ва турғун бузилишлари, психопатик бузилиши (ўзини ахлоқий жиҳатдан тута олмаслик ёки тажанглик уринишдаги ҳолатлар), неврологик белгилар ёки психопатик хулқ-атвор асоратлари билан ўтказиладиган касалликлар.

13. Тўхтовсиз ривожланиш билан кечувчи шизофрениянинг (оддий, гебефреник, параноид турлари) қуйидаги кўринишлари:

а) хуружсимон ривожланиш билан кечувчи шизофрения (катотоник, галюцинатор, параноид турлари);

б) тўлқинсимон кечувчи шизофрения (циркулятор, депрессив-параноид, онейроид-катотоник) тез-тез хуружланувчи ва қисқа ремиссияли ҳолатлар;

в) суст кечувчи шизофрениянинг хуруж даври.

14. Тез-тез такрорланувчи тутқаноқли, тутқаноқсиз ва психоматор хуружлари билан, шунингдек ҳушнинг хиралашуви ва оғир дисфория билан кечувчи эпилепсия:

а) кам такрорланувчи хуружлар билан, шахснинг чуқур ўзгариши ва ақл-заковат бузилиши билан кечувчи эпилепсия;

б) эпилептик психозлар.
б) эпилептик психозлар.
15. Тез-тез хуружланувчи циклотимия, маниакал депрессив психоз, тез-тез такрорланувчи маниакал депрессив ҳолатлар.

16. Шахсда патологик ривожланишнинг ҳар хил турлари, меҳнатга қобилияти пасайиши билан, психопатиянинг яққол тури ёки тез-тез декомпенсацияланиши билан кечувчи турлари.

17. Оғир, сурункали кечувчи, такрорланувчи тери касалликларининг ногиронликка олиб келувчи турлари.

18. Захмнинг юқумли босқичи.
18. Захмнинг юқумли босқичи.
19. Трахоманинг I, II, III даражалари.
19. Трахоманинг I, II, III даражалари.
20. Гиёҳвандлик, токсикоманиянинг (тамакига тобеликдан ташқари) барча турлари.

21. Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС/ОИВ).