Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 13.11.1990 йилдаги ПФ-93-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжат 13.11.1990 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК ЖУМҲУРИЯТИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БАРЧА ТУРДАГИ МАКТАБЛАРНИНГ ЎҚИТУВЧИЛАРИГА, БОЛАЛАР УЙЛАРИНИНГ ТАРБИЯЧИЛАРИГА ҚЎШИМЧА ИМТИЁЗЛАР БЕРИШ, ЮҚОРИ СИНФ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ ИШ ҲАҚИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактаб ўқитувчилари ва болалар уйлари тарбиячиларининг ижтимоий-маиший ва моддий шароитини яхшилаш, улар меҳнатини рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1991 йилининг 1 январидан юқори (V—XI) синфлар ўқитувчиларининг иш ҳақи дарс соатларини ҳафтасига 18 соатдан 16 соатга камайтириш ҳисобига ойига ўрта ҳисобда 15 фоизгача оширилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Халқ ўқитувчиси», «Хизмат кўрсатган халқ таълими ходими» фахрий унвонлари учун педагогик маошларига ва мансаб окладларига ҳар ойда тўланадиган қўшимча ҳақ икки баравар кўпайтирилсин ҳамда тегишли равишда улар 100 ва 60 сўм қилиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Советлари ижроия қўмиталари, вазирликлар ва идоралар, корхоналар ва ташкилотлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб ўқитувчилари ва болалар уйларининг тарбиячиларига улар яшаб турган давлат ҳамда идораларга қарашли уйлар ва квартираларни шахсий мулк сифатида бепул берсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ жойларда ва шаҳар типидаги посёлкаларда истиқомат қилаётган мактаб ўқитувчилари ва болалар уйларининг тарбиячилари квартира ҳақидан ва коммунал хизмат (сув таъминоти, газ, электр ва иссиқлик энергияси) ҳақини тўлашдан озод қилинсин. Шаҳарда яшовчи мактаб ўқитувчилари ва болалар уйларининг тарбиячиларига квартира ҳақи ва коммунал хизмат ҳақининг 50 фоизи миқдорида имтиёзлар берилсин. Марказий иситиш системасига эга бўлган уйларда яшовчиларга белгиланган нормалар доирасида сотиб олинадиган ёқилғи ҳақи берилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб ўқитувчилари ва болалар уйларининг тарбиячилари учун биринчи навбатда ер участкалари ажратиш ва якка тартибда уй қуриш учун бинокорлик материаллари сотиб олиши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда кўзда тутилган имтиёзлар камида 10 йил педагоглик иш стажига эга мактаб ўқитувчилари ва болалар уйлари тарбиячилари бўлган пенсионерларга жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон ССЖ Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Советлари ижроия қўмиталари ушбу Фармонни рўёбга чиқариш билан боғлиқ харажатларни жумҳурият ва маҳаллий бюджетлар маблағи ҳисобига амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўқитувчилар ва болалар уйлари тарбиячиларининг турмуш шароитини яхшилаш тўғрисида доимий ғамхўрлик қилиш, ёш авлоднинг уйғун камол топиши учун зарур шарт-шароит яратиш вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар, колхозлар ва совхозлар раҳбарларининг асосий бурчи деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Совет Социалистик Жумҳуриятининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1990 йил 13 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-93-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 1-2-сон, 14-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 4-сон, 69-модда; 2002 й., 8-сон, 138-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 6-7-сон, 24-модда)