ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИнинг
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИнинг
Қарори
«Импорт контрактларини ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 21 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1283-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 328-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви қарор қиладилар:
1.Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 20 октябрдаги 01-02/19-42 ва 241-В-сон «Импорт шартномаларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1283, 2003 йил 21 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 йил, 19-20-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор 2013 йил 1 январдан кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 20 декабрь,
01-02/19-39-сон
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 20 декабрь,
35/1-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 594-модда)