Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
Деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган мева ва сабзавот маҳсулотларини ва уларни қайта ишлаб олинган маҳсулотларни четга чиқаришни расмийлаштириш тартиби, шунингдек унга киритилган ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 21 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 450-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ–4455-сон «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 328-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан 1998 йил 2 июлда 03/12-166-сон билан тасдиқланган Деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган мева ва сабзавот маҳсулотларини ва уларни қайта ишлаб олинган маҳсулотларни четга чиқаришни расмийлаштириш тартиби (рўйхат рақами 450, 1998 йил 2 июль);
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан 1998 йил 24 ноябрда Деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган мева ва сабзавот маҳсулотларини ва уларни қайта ишлаб олинган маҳсулотларни четга чиқаришни расмийлаштириш тартибига 1-сон ўзгартиришлар (рўйхат рақами 450-1, 1998 йил 30 ноябрь).
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермерлари кенгаши билан келишилган.
3. Мазкур қарор 2013 йил 1 январдан кучга киради.
Раис З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 5 декабрь,
01-02/19-38-сон
Келишилди:
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. РУЗИЕВ
2012 йил 5 декабрь
Ўзбекистон фермерлари кенгаши раиси С. ТУРДИЕВ
2012 йил 5 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 592-модда)