Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2013 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги, шунингдек солиқ ҳисоботини тақдим этиш даврийлиги қисқартирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2012 йил 28 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2012 йил 6 декабрда маъқулланган
Сенат томонидан 2012 йил 6 декабрда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган «Банкротлик тўғрисида»ги 1054–XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган 474–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 5, 63-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 414-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 133-модда, № 9, 330-модда; 2010 йил, № 9, 337-модда; 2011 йил, № 10, 270-модда) 125-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
биринчи қисм қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«мол-мулк солиғи, ер солиғи, шунингдек аввал ҳисобланган ва ундирилмаган мажбурий тўловлар бўйича пеня ва жарималар ҳисоблаш тўхтатиб турилади»;
бешинчи – еттинчи хатбошилар тегишинча олтинчи – саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
иккинчи қисмдаги «еттинчи хатбошисига» деган сўзлар «саккизинчи хатбошисига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-401-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-598-сонли Қонунига асосан 2020 йил 27 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2019 й., 03/19/598/4221-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 7 январдаги ЎРҚ-601-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон)
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
6-модда. Ушбу Қонун 2013 йилнинг 1 январидан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 25 декабрь,
ЎРҚ-343-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 584-модда; 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2019 й., 03/19/598/4221-сон; 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2022 й., 03/22/763/0306-сон)