21.08.1991 йилдаги ПФ-236-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1991 ЙИЛ 21 АВГУСТДАГИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатда юзага келган ижтимоий-сиёсий вазиятда ва СССРда Фавқулотда ҳолат давлат комитети тузиш тўғрисидаги қарорга кўра, Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши Раёсати ва Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар раҳбарлари иштирокида 1991 йил 20 августда бўлган қўшма мажлисининг Баёнотига мувофиқ, шунингдек, ижроия, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳамда бошқа ҳокимият ва бошқарув органларининг ишларида зиддиятларга йўл қўймаслик мақсадида қуйидагилар белгилаб қўйилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон ССР ҳудудида ҳокимият ва бошқарув идоралари, корхоналар, ташкилотлар ҳамда муассасаларнинг қабул қилган барча қарорлари ва уларнинг ижроси СССР ва Ўзбекистон ССР Конституцияларига ҳамда қонунларига, Ўзбекистон ССР Президентининг фармонларига, Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши билан Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишларига сўзсиз мос келиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. СССРда Фавқулотда ҳолат давлат комитетининг СССР Конституцияси ҳамда қонунларига, Ўзбекистон ССР Конституцияси ҳамда қонунларига зид келадиган фармонлари ва қарорлари ҳақиқий эмас, деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Фармон имзоланган вақтдан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1991 йил 21 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-236-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 10-сон, 217-модда)