Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ИМПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Импорт операцияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш, бу операцияларни амалга ошириш чоғида шартнома ва молия интизомини мустаҳкамлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикасида 1998 йил 1 мартдан бошлаб товарлар (ишлар ва хизматлар)ни импорт қилишни тарифлар билан бошқариш ва импорт битимлари тузиш ҳамда уларнинг ижросини назорат қилиш тартибини енгиллаштиришга доир чора-тадбирлар тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 15 январдаги ПФ-3194-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 3-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси ваколатли банклари ва божхона органларида юридик ва жисмоний шахсларнинг импорт битимларини ҳисобга олиш ва улар ижросини назорат қилишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўз валюта захиралари билан таъминланмаган хўжалик юритиш субъектларининг импорт битимларигина Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида рўйхатга олиниши белгилаб қўйилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 15 январдаги ПФ-3194-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 3-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Импорт бўйича республика божхона чегарасига келтирилган ва тўлаш учун валюта маблағи билан таъминланмаган товарлар божхонада расмийлаштирилмаслиги белгилаб қўйилсин.
Мазкур товарлар вақтинча сақлаш тартибида жойлаштирилади, бу муддат ўтгач, тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаса, импортчи маблағи ҳисобидан товарни етказиб берувчига қайтариб юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Белгилаб қўйилсинки, фақат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва ваколатли банкларгина халқаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш чоғида импорт битимлари ҳақини тўлаш бўйича кафолат мажбурияти беришга ҳақлидир.
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, маҳаллий ҳокимият органларига импорт қилинаётган товарлар учун ҳақ тўлаш бўйича хорижий ҳамкорларига кафолатлар бериш ёки ўзга мажбуриятларни олиш тақиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Молия вазирлиги, Давлат Божхона қўмитаси, ваколатли банклар импорт битимлари ҳақини тўлаш бўйича ҳисоб-китобларнинг белгиланган тартибига қатъий риоя қилсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 15 январдаги ПФ-3194-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 3-модда)
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ички истеъмол бозорини ҳимоя қилишни таъминлаш манфаатларини кўзда тутиб, бир ҳафта муддатда:
четдан келтириладиган акциз солиғи олинадиган товарлар рўйхатини, акциз солиғи ставкалари ва импорт бож тўловлари рўйхатини;
жисмоний шахслар акциз солиғи тўламай олиб келиши мумкин бўлган товарлар меъёрини қайта кўриб чиқсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сонли Фармонига 3-илова 1998 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Фармонни бажариш юзасидан бир ҳафта муддатда қарор қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 18 февраль,
ПФ-1930-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 41-модда; 2003 й., 9-10-сон, 164-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 3-модда; 2005 й., 37-38-сон, 282-модда; 2013 й., 1-сон, 2-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)