Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
«Бутун (қурилаётган) объектлар учун юкларни декларациялаш тўғрисидаги вақтинчалик Йўриқномасини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 11 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 71-1]
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 230-модда) 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ–4455-сон «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 29-сон, 328-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бош божхона бошқармасининг «Бутун (қурилаётган) объектлар учун юкларни декларациялаш тўғрисидаги Вақтинчалик йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 71, 1994 йил 13 июнь) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Раис З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 17 ноябрь,
01-02/12-32-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 570-модда)