ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Ёлланиб ишловчиларнинг сони ва иш ҳақи статистикаси бўйича Йўриқномани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 10 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 788-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 12-сон, 219-модда) 51-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 7-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан 1998 йил 26 октябрда 33-сон билан тасдиқланган Ёлланиб ишловчиларнинг сони ва иш ҳақи статистикаси бўйича йўриқнома (рўйхат рақами 788, 1999 йил 30 июль) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Раис Б. ТЎРАЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 22 ноябрь,
5-мб-сон
Келишилди:
Молия вазири Р. АЗИМОВ
2012 йил 22 ноябрь,
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
2012 йил 22 ноябрь,
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА
2012 йил 22 ноябрь,
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 569-модда)