Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг
Қарори
ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ 2012 ЙИЛ 14 ИЮНДАГИ «ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ САҚЛАШ, ОБОДОНЛАШТИРИШ ҲАМДА САНИТАРИЯ ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИНИШИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ 495-СОНЛИ ҚАРОРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2021 йил 4 июндаги 390/41-6-сонли «Тошкент шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши қарор қилади:
1. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2012 йил 14 июндаги «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ободонлаштириш ҳамда санитария қоидаларига риоя қилинишини тартибга солиш тўғрисида»ги 495-сонли қарори тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг коммунал хўжалик ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Р. УСМОНОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 7 июль,
170/21-4-сон