Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 12.01.1998 йилдаги ПФ-1913-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Ҳужжат 22.05.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ҳудудида қадимдан шаклланган музейлар тизимини янада такомиллаштириш уларнинг халқнинг маънавий-ахлоқий камолотида тутган ўрнини ошириш, музей фондларида сақланиб келаётган халқимиз бой тарихини, мустақиллигимиз одимларини акс эттирувчи ноёб, нодир экспонатларни авайлаб асраш, ўрганиш, бойитиб бориш, дунёга олиб чиқиш ва тарғиб қилиш, улардан халқимиз онгида миллий ғурур ва ифтихор, истиқлол ва Ватанга садоқат туйғуларини кучайтириш йўлида кенг фойдаланиш, музейларни замон талабларига мос юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаб, жаҳон музейшунослиги тажрибаларини қўллашга зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПФ-4956-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 8-сон, 105-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПФ-4956-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 8-сон, 105-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПФ-4956-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 8-сон, 105-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Адлия, Маданият ишлари вазирликлари Давлат божхона қўмитаси, Фанлар академияси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ноёб маданий бойликларни сақлаш, мамлакатдан олиб чиқиш, мамлакатга олиб кириш ва шу масалалар билан боғлик бўлган бошқа муносабатларни тартибга солувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ноёб маданий бойликларни сақлаш, мамлакатдан олиб чиқиш, мамлакатга олиб кириш ва бошқа масалалар билан боғлиқ бутун масъулият Маданият вазирлиги (М. Муратов), Фанлар академияси. (Т. Жўраев), Ички ишлар вазирлиги (3. Алматов), Давлат Божхона қўмитаси (У. Комилов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов) ва Миллий хавфсизлик хизмати (Р. Иноятов) зиммасига юклансин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 майдаги ПФ–5043-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 354-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Бадиий академияси ва Давлат матбуот қўмитаси мамлакатимиз аҳолисининг музейшунослик маданиятини ошириш, уларни меросимиз ва қадриятларимиздан хабардор қилиб бориш ҳамда мутахассислар, музей ходимларининг музейшунослик соҳасидаги илмий ишларини чоп этиш, бу соҳадаги ютуқларни тарғиб қилиши музей ходимларининг касбий малакасини ошириш мақсадида уч ойда бир марта ўзбек, инглиз ва рус тилларида чоп этиладиган илмий-амалий, маънавий-маърифий, рангли «Мозийдан садо» журналини таъсис этсинлар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 майдаги ПФ–5043-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 354-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПФ-4956-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 8-сон, 105-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва Молия вазирликлари Маданият ишлари вазирлиги билан биргаликда музей ходимларини ижтимоий ҳимоялаш ва ойлик маошларини ошириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиб, бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзбектуризм» миллий компанияси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда етакчи музей ва қўриқхоналарни ўз ичига олган махсус халқаро туристик йўналишлар (турлар) ташкил этсинлар ҳамда уларга хорижий сайёҳларни жалб этиш юзасидан зарур тадбирларни амалга оширсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Музейларнинг Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан маблағ билан таъминланишининг амалдаги тартиби сақлаб қолинсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги билан биргаликда музей иншоотларини қуриш ва тўлиқ таъмирлаш ҳамда уларни замонавий жиҳозлаш учун зарур бўлган техника воситаларини сотиб олиш ва Фармонда белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун зарур маблағларни 1998-1999 йилларда ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига зарур ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда ушбу Фармоннинг бажарилишини таъминлаш юзасидан тегишли қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 12 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-1913-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 1-сон, 31-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 28-29-сон, 203-модда; 2014 й., 29-сон, 356-модда; 2017 й., 8-сон, 105-модда, 20-сон, 354-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)