06.01.1999 йилдаги ПФ-2171-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИБН СИНО ХАЛҚАРО ЖАМҒАРМАСИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дунё тиббиётига улкан ҳисса қўшган шифокор, олим ва файласуф Абу Али ибн Синонинг башариятга қолдирган бой меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш, хусусан унинг маънавий-маърифий мероси асосида ватандошларимизни, айниқса ёшларни тарбиялаш, бу умумбашарий меросдан чет эл фуқароларини хабардор этиш, инсонпарварлик хайрия ишларини амалга ошириш ва соғлиқни сақлаш тизими ислоҳотида фаол иштирок этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ибн Сино халқаро жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон врачлар ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан киритилган таклиф қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жамғарманинг асосий вазифаси қуйидагилардан иборат деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни тезлаштиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлаш тизимини тузилиш жиҳатидан қайта қуришда, тиббий-ижтимоий хайрия ташкилотларини, нуронийлар учун геронтология (гериатрия) марказларини очиш ва Ибн Сино таълимоти ҳамда замонавий тиббиёт илму фани асосида Шарқ табобатини (халқ табобатини) ривожлантириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абу Али ибн Синонинг ижодий меросини чуқур ўрганиш ишларини ташкил этиш, мактаблар ва олий ўқув юртлари учун ўқув дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, буюк олим асарларини тартибга солиш ва уларни нашр этишга кўмаклашиш, Ибн Сино кутубхонасини очиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюк олим асарлари асосида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, китоблар, рисолалар, журнал нашр этиш, телевидение ва радиода доимий ишлаб турадиган дастурлар очиш, Ибн Сино музейини барпо этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ибн Синонинг тиббий ва илмий-маънавий меросига оид тадқиқотлар олиб боришга, унинг фандаги мактабларини ўрганишга кўмаклашиш, хусусан олимларнинг бу борадаги илмий фаолиятини рағбатлантириш ва мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт ва доришунослик соҳасидаги энг яхши ишлар учун Ибн Сино номидаги мукофот таъсис этиш ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл олимлари билан алоқалар ўрнатиш, Ибн Синонинг илмий меросига бағишланган халқаро симпозиумлар, конференциялар, конгресслар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатнинг барча вилоятларида ва хорижий ўлкаларда Жамғарма бўлинмаларини ташкил этиш, буюк ватандошимиз таваллуд топган тупроқ — Бухоро шаҳрида ҳар йили Ибн Сино халқаро ўқишларини ўтказиб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЮНЕСКО билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилиб бориш, Жамғарманинг равнақ топиб бориши учун моддий асос яратиш мақсадида хорижий инвестицияларни жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ибн Сино халқаро жамғармаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 10 миллион сўм миқдорида маблағ ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари, хорижий юридик ва жисмоний шахслар ҳамда халқаро ташкилотлар томонидан бериладиган хайрия маблағлари учун Жамғарманинг ҳисоб рақами доимо очиқ ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ибн Сино халқаро жамғармаси ва унинг бўлимлари давлат бюджетига тўланадиган ҳамма турдаги солиқлар, бож тўловидан беш йил муддатга озод қилинсин ва булар Низомда кўзда тутилган фаолиятларни амалга ошириш учун сарфлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма фаолиятини маблағлар билан таъминлашнинг асосий манбалари қуйидагилар бўлиб ҳисобланади: давлат грантлари, Ўзбекистонлик ва хорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағлари, халқаро инвестициялар, ҳайрия бадаллари ва ўз фаолиятидан тушадиган даромад маблағлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кунлик муддат ичида мазкур Фармоннинг бажарилиши юзасидан қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 6 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-2171-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 31-модда)