Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2012 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2012 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2012 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот тасдиқлансин.
Таъкидлаб ўтилсинки, 2012 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги Давлат бюджети даромадлари унинг харажатларидан 90,2 млрд сўм миқдорида ортиқ бўлди ёки Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,2 фоиз профицит билан ижро этилди.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2012 йилги дастурининг энг муҳим устувор вазифаларини амалга ошириш мақсадида белгиланган макроиқтисодий кўрсаткичларга эришилишини, бозор ислоҳотлари ва иқтисодиётни либераллаштириш жараёнлари янада чуқурлаштирилишини, самарали инвестиция сиёсати ўтказилишини, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларининг рақобат-бардошлилиги оширилишини, солиқ тушумлари механизми оптималлаштирилиши ва такомиллаштирилишини, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун энг юқори даражада қулай ишчанлик муҳити яратилишини, бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш ва бюджет интизомига риоя этиш устидан назорат кучайтирилишини, иш ҳақи, стипендиялар, нафақалар ҳамда аҳолига бошқа ижтимоий тўловлар тўлаш учун бюджет харажатлари тўлиқ ва ўз вақтида молиялаштирилишини, «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастурини амалга оширишга доир тадбирлар ўтказилишини, 2012 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг бажарилишини таъминласин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг эътибори иқтисодий ўсиш суръатларнинг барқарорлилигини таъминлашга ҳамда шу асосда тегишли маҳаллий бюджетларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушишига эришилишига, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишга қаратилсин. Бюджет интизомига риоя этиш ҳамда минтақаларнинг молиявий салоҳиятидан энг юқори даражада фойдаланиш юзасидан амалий чоралар кўриш устидан назорат кучайтирилсин.
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Д. ТОШМУҲАМЕДОВА
Тошкент ш,
2012 йил 21 сентябрь,
544-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 й., 9/2 (1438)-сон, 257-модда)