ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
«Хўжаликлар томонидан улар ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси ва бошқа пахта маҳсулотларини сотиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 14 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1193-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 29 августдаги ПҚ-456-сон «Пахта толасини сотиш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тартибга солиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 36-сон, 359-модда) ва 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сон «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 17-сон, 130-модда) қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ва Молия вазирлигининг 2002 йил 5 декабрдаги 6-0/8, 202, ЭГ-01/01-4902, 136 –сон «Хўжалик томонидан улар ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси ва бошқа пахта маҳсулотларини сотиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1193, 2002 йил 5 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 23-24 сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Ушбу қарор «Ўзпахтасаноат» уюшмаси ва Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Тошкент ш.,
2012 йил 5 ноябрь,
12-сон
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. РЎЗИЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 5 ноябрь,
5/4-сон
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 5 ноябрь,
ЭГ-01/10-6731-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 5 ноябрь,
78-сон
Келишилди:
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси раиси Ф. ОМОНОВ
2012 йил 19 октябрь
Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси Ф. БЕРДИЕВ
2012 йил 19 октябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 46-47-сон, 529-модда)