05.11.2012 йилдаги 316-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ислом тараққиёт банки иштирокида «Ўзбекистонда гидроэлектр- станцияларни модернизациялаш» лойиҳасини амалга оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика энергия тизимининг генерацияловчи қувватларини янада ривожлантириш ва модернизациялаш, Фарҳод ГЭС ва Қуйи Бўзсув ГЭСлари каскадининг 14-ГЭСидан ишончли фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзбекистонда гидроэлектрстанцияларни модернизациялаш» (Фарҳод ГЭС ва Қуйи Бўзсув ГЭСлари каскадининг 14-ГЭСи) лойиҳасини (кейинги ўринларда инвестиция лойиҳаси деб аталади) амалга ошириш учун 16 йил муддат, шу жумладан 4 йилдан иборат имтиёзли давр билан 100,0 млн доллар миқдорида молиявий маблағлар берилиши Ислом тараққиёт банки томонидан маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси Ислом тараққиёт банкининг молиявий маблағларидан мақсадли фойдаланилиши ва инвестиция лойиҳасининг самарали амалга оширилиши юзасидан масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ислом тараққиёт банкининг молиявий маблағларини қайтариш, устамани ва бошқа харажатларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раисига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ислом тараққиёт банки билан инвестиция лойиҳасини молиялаштириш бўйича Лизинг, Агентлик, Сервис ва Грант битимларини имзолаш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаси бўйича бош пудратчиларни аниқлаш юзасидан халқаро тендер савдоларининг ўз вақтида ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро тендер савдолари ва тендер савдолари ғолиблари билан контрактларни имзолаш натижаларига кўра икки ой муддатда инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асослашини ишлаб чиқсин ҳамда ваколатли экспертиза органлари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Лизинг битими юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молиявий институтлар, ташкилотлар ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгаш (Р.С.Азимов) инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши мунтазам равишда кўриб чиқилишини, зарурат бўлганда, уни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш юзасидан таклифлар киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 5 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
316-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 45-сон, 514-модда)