Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Ўмон Султонлиги ҳукумати ўртасида
АНГЛАШУВ ПРОТОКОЛИ
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги шарқшунослик институтининг кутубхонаси биносини қуриш тўғрисида
Ўзбекистон Ҳукумати ва Ўмон Султонлиги Ҳукумати бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти кутубхонаси (кейинчалик Институт кутубхонаси) муҳимлигини англаган ҳолда,
Иккала мамлакат халқлари ўртасидаги тарихий муносабатлар ва алоқалардан, шунингдек қўлёзмалар ҳамда тарихий ҳужжатларни сақлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Ўмон Султонлиги ҳамкорлиги тўғрисидаги ниятлардан келиб чиқиб,
Ўзбекистон Республикаси ва Ўмон Султонлиги ўртасида ҳамкорликни янада кенгайтиришга, шунингдек ўмон ва ўзбек мутахассислари ва тадқиқотчилари ўртасида маданий алоқаларни мустаҳкамлашга интилиб,
Ўзбек томони Институт кутубхонаси биносини қуриш учун камида 10 минг кв.м. ер участкасини беришга тайёрлигини инобатга олган ҳолда (Дўрмон йўли кўчаси ва Мирзо Улуғбек проспекти чорраҳасидаги қурилиши охирига етказилмаган объект) ушбу лойиҳани амалга ошириш доирасида олиб кириладиган асбоб-ускуна ҳамда зарур инвентардан олинадиган солиқ ва божхона тўловларидан озод қилиш масаласини кўриб чиқади,
Реставрация ҳамда қўлёзмалар микрофильмларини яратиш соҳасида кадрлар ва мутахассислар тайёрлаш мақсадида ҳамда шунингдек ўмон томонининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти кутубхона фондини сақлаш зарурлиги интилишидан келиб чиқиб,
Ўмон томонининг Институт кутубхонаси учун бепул янги бино қуриб бериш таклифидан келиб чиққан ҳолда ушбу лойиҳани Ўзбекистоннинг манфаатдор идоралари билан биргаликда амалга оширишга тайёр эканлигини изҳор этади.
Ўзбекистон Республикаси номидан Фанлар Академияси ва Ўмон Султонлиги номидан Ташқи ишлар вазирлиги Томонлар ўртасида эришиладиган Битимга мувофиқ Институт кутубхонаси биноси қурилишини бошлайдилар. Ушбу Битимда лойиҳа мақсади, Томонлар ўртасида келишилган бюджет асосида Томонларнинг жавобгарлиги белгиланади.
Ушбу Протокол имзоланган санадан бошлаб кучга киради.
Тошкент шаҳрида 2009 йил 30 мартда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, араб ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Ушбу Протокол қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолда инглиз тилидаги матн асос сифатида қабул қилинади.
(имзолар)