Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯСИНИНГ РАҚАМЛИ ТЕЛЕКАНАЛЛАРИ СОНИНИ КЕНГАЙТИРИШ, УЛАРДАН ТЎЛИҚ ФОРМАТДА ФОЙДАЛАНИШ, СИФАТЛИ ТЎЛДИРИШ ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ТЎҒРИСИДА» 2012 ЙИЛ 30 ИЮЛДАГИ ПҚ-1794-СОН ҚАРОРИ)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг рақамли телеканаллари сонини кенгайтириш, улардан тўлиқ форматда фойдаланиш, сифатли тўлдириш ва хизмат кўрсатиш тўғрисида» 2012 йил 30 июлдаги ПҚ-1794-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 декабрдаги 349-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 1-сон, 7-модда)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизими ходимлари учун Ягона тариф сеткаси тармоқ коэффициентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2007 йил 26 февралдаги 41-сон қарорига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1. Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасига биноан ҳисоблаб чиқилган лавозим маошларига:
«O'zbekiston» телерадиоканали», «Sport» телерадиоканали», «Toshkent» телерадиоканали», «O'zbektelefilm», «Madaniyat va maʼrifat» телеканали», «Dunyo boʻylab» телеканали» давлат унитар корхоналари, шунингдек «Yoshlar» телерадиоканали» ёпиқ акциядорлик жамияти ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ходимлари учун — 1,15 миқдорида;
ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларига ва профессионал талабларга мувофиқ Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳудудий бўлинмалари ходимлари учун — 1,1 миқдорида тармоқ коэффициентлари жорий этилсин;
б) 2-банддаги «штатдаги ходимлар сонини мақбуллаштириш» сўзларидан кейин «ва бюджетдан ташқари маблағлар» сўзлари қўшилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 22 октябрь,
301-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 декабрдаги 349-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 1-сон, 7-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 43-сон, 495-модда; 2014 й., 1-сон, 7-модда)