08.12.1992 йилдаги 725-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 27.12.1996 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КОНСТИТУЦИЯСИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1992 йил 8 декабрга қадар қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, давлат идоралари қабул қилган бошқа ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига зид келмайдиган қисми ўз кучини сақлаб қолиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Олий Мажлис сайлангунга қадар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида Олий Мажлисга берилган барча ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раёсати, Ўзбекистон Республикасининг халқ депутатлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловлар тўғрисидаги янги Қонун асосида Олий Мажлис сайлангунга қадар ўз ваколатларини сақлаб қоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий назорат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисидаги Қонун қабул қилиниб, Конституциявий суд сайлангунга қадар ўз ваколатларини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ҳакамлик суди, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг ҳакамлик судлари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар хўжалик судлари деб қайта ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча бўғинлардаги хўжалик судларининг раислари, раис ўринбосарлари, судьялари вазифаларини улар белгиланган тартибда сайлангунга ёки тайинлангунга қадар тегишинча аввал сайланган ёки тайинланган ҳакамлик судларининг раислари, раис ўринбосарлари ва ҳакамлари бажарадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамаси, давлат ҳокимиятининг жойлардаги вакиллик, ижроия ва бошқарув органлари ўз ваколатларини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилингунга қадар чиқарилган қонун ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига зид келмайдиган қисмига асосан амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Судлар, прокуратура органлари ва давлатнинг бошқа органлари ўз ваколатларини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилингунга қадар чиқарилган қонун ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига зид келмайдиган қисмига асосан амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг янги судьялари Ўзбекистон Республикасининг қабул қилинган Конституциясида белгиланган тартибга асосан тайинланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раёсати Ўзбекистон Республикаси қонунларини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлаштиришга доир ишларни ташкил этиш тартибини белгиласин. Конституцияда назарда тутилган барча қонунлар келгуси икки йилдан кечиктирмай қабул қилиниши керак. Олий Кенгаш Раёсати 1993 йил мобайнида Олий Мажлисга сайловлар тўғрисидаги Қонун лойиҳасини тайёрласин ва уни умумхалқ муҳокамасига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 30 августдаги 283-I-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 146-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 1978 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (Асосий Қонуни) 1992 йил 8 декабрдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 8 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
725-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 1-сон, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 146-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон )